Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Кадастр агентлиги директори ва ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқларига рухсат берилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддасида: «Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан, ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш» учун фуқароларга БҲМнинг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

 «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш» учун фуқароларга БҲМнинг  бир юз эллик баравари мансабдор шахсларга уч юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

 Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаси қайтарилса ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.  

 Худди шундай, МЖтКнинг 60 прим 1-моддасида: «Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан, ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факта тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги» учун фуқароларга БҲМнинг йигирма баравари мансабдор шахсларга эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

МЖтКнинг 68 прим 1-моддасида: «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик» учун фуқароларга БҲМнинг ўн баравари мансабдор шахсларга ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

 Бундан ташқари, МЖтКнинг 69-модда: «Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш» учун (бундан қишлоқ хўжалиги ерларининг чегара белгиларига оид қисми мустасно) фуқароларга БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, деб таъкидламоқда Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерга оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди