Ерда ядро бомбаси портласа нима бўлади? (+видео)
Ядро қуроли қандай яратилган, бу офатнинг вайронкор кучи нимада ва бугун қўлланса инсониятни қандай оқибат кутади? Демак, дастуримиз ядро қуролининг тарихи, турлари ва эҳтимолий глобал таъсири ҳақида.
Бугун сиз билан инсоният яратган энг даҳшатли, айни пайт энг сирли кучлардан бири ҳақида гаплашамиз. Ер юзидаги ҳаётни бир неча дақиқада йўқ қилиб юборишга қодир бу куч ядро қуролидир. Хўш, мазкур даҳшатли кашфиёт қандай пайдо бўлган ва агар бугун ишлатилса, сайёрамизни қандай қисмат кутади? Ҳозир шу мавзуга батафсил тўхталамиз.
Инсоният тарихидаги энг вайронкор ва даҳшатли оммавий қирғин қуроли бўлмиш ядро қуроли оддий портловчи моддалар каби кимёвий таъсирга эмас, балки атом ядросининг бўлиниши ёки бирлашиши натижасида мислсиз миқдорда энергия ажралиб чиқишига асосланади. Ушбу даҳшатли офат илк бор ХХ аср биринчи ярмида физика соҳасидаги буюк кашфиёт, айниқса Альберт Эйнштейннинг машҳур “E=mc²” формуласи ҳамда уран ядроси парчаланиши муваффақиятли ўрганилгандан сўнг юзага келган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/WS5b6ROAji8?si=29Q700PqxBiL9xi-" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кўрсатувимизни “YouTube” орқали томоша қилинг!
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видеомуҳандис),
ЎзА