Юртимизда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний фойдаланишга қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Кадастр агентлиги томонидан “Долзарб 40 кунлик” тадбири давомида ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, қонунбузилишлар содир этган шахсларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди.

Тадбир давомида Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида 51 та ҳолатда 2,78 гектар ер майдонида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, шундан 19 та ҳолат бўйича маъмурий жарима қўлланилди. 29 та ҳолат бўйича ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари ва қурилиш ишлари ихтиёрий бартараф этилди. Ер майдонидан мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатлари бўйича туман ҳокимлигига 3 та тақдимнома киритилди.  

– Қонунчиликда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, ундан хўжасизларча фойдаланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган, – дейди Кадастр агентлиги Кармана тумани бўлими бошлиғи Нуриддин Ҳамзаев. – Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан, ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда, улардан фойдаланиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, мансабдор шахсларга эса 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари, мансабдор шахсларга 300 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

Кадастр агентлиги Кармана туман бўлими томонидан 2024 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 124 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, жисмоний ва юридик шахсларга ер ҳамда кадастр назорати қонунчилик ҳужжатларини бузганликлари бўйича баённомалар расмийлаштирилган. Уларнинг 57 таси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 10-бандига мувофиқ тугатилган бўлса, 61 та қонун бузилиши ҳолати бўйича жисмоний ва юридик шахслар 600 миллион сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилган. 8 таси ҳозирги кунда кўриб чиқилмоқда.  

Ер умуммиллий бойлик. Ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш барчамизнинг бурчимиздир. Акс ҳолда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ва ундан ноқонуний фойдаланган шахсларга нисбатан  қонунчиликка асосан жавобгарлик белгиланади.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш жавобгарликка сабаб бўлади