Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс Паркент туманида истиқомат қилувчи, 1969 й.т. таниши билан ўзаро тил бириктириб, ушбу туман ҳудудида жойлашган 3 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб, уни турар жой учун мўлжалланган ер майдонига ўзгартириб бериш эвазига 280 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қариш курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар сўралган пулдан 50 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ушланди.

ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи, 1978 й.т., муқаддам бир неча бор судланган шахс  алдов йўли билан фуқародан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Аниқланишича, у Андижон шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирига тегишли бўлган 20 сотих ер майдонини гўёки аукцион савдоларида сотиб олганлигини таъкидлаб, мазкур ер майдонини ушбу фуқарога 48 минг АҚШ доллари эвазига сотишга уринган ва ундан муқаддам 11 минг АҚШ доллари ҳам олган.

Бу йўналишда ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирда олдиндан жиноий тил бириктирган 3 нафар фуқаро ушланди. 

Дастлаб, Наманган вилояти Поп туманидаги 20 гектар ер майдонида “Янги Ўзбекистон” массивини барпо этиш доирасида режалаштирилган 105 та кўп қаватли уйлардан 8 тасини қуриш рухсатини олиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари талаб қилган ва ушбу пул маблағидан 40 минг долларини олдиндан беришини сўраган, Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланиб, ҳозирда аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган, 1984 й.т. шахс 2300 АҚШ долларини ўзининг хизмат ҳақи ва харажатлари учун олган вақтида ушланди.

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида у олдиндан сўралган 40 минг АҚШ долларини муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган ҳаракатлари учун ҳозирда ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1980 й.т. танишига бериши кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, 37.700 АҚШ долларини олган вақтида ушбу шахс ҳам қўлга олинди.

Ўз навбатида у ҳам ўзаро келишувга мувофиқ, умумий 80 минг АҚШ долларидан 48 минг долларини Поп тумани ҳокимининг собиқ ўринбосарига бериши кераклигини билдирди ва Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда собиқ мансабдор шахс 6,5 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

Ҳозирда уччала ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер сотиш ва қурилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди