Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Нилуфар Жумаеванинг маълум қилишича, 2024–2025 йилларга мўлжалланган дастурга биноан республика бўйлаб жами 24 та (2 636 п.м) ер ости пиёдалар ўтиш йўллари қурилиши режалаштирилган. Бу ҳудудлар кесимида қуйидагича:
— Бухоро вилояти – 3 та;
— Самарқанд вилояти – 2 та;
— Тошкент вилояти – 14 та;
— Хоразм вилояти – 1 та;
— Тошкент шаҳри – 4 та.
Режага мувофиқ, 2024 йилда жами 7 та ер ости пиёдалар ўтиш йўллари фойдаланишга топширилган.
Қайд этилишича, 2025 йилда жами 18 та ер ости ўтиш йўллари қурилиши режалаштирилган.
Жумладан, Бухоро вилоятида 3 та:
— 4Р75 "4Р66 автойўли-А380 автойўли-Варахша қ.-Мохонкўл даҳаси-Қоракўл ш." автомобиль йўлининг 82,2 км қисмида 1 та;
— Бухоро шаҳар "Б.Нақшбанд" кўчасидан ўтувчи 4Р91д "Бухоро аэропортига" автомобиль йўлининг 2,6 км қисмида 1 та;
— 4Р58 к "Ғиждувон шаҳрига кириш" автомобиль йўлининг 2,5 км қисмида 1 та.
Самарқанд вилоятида 2 та:
— 4Р47 "Булунғур-Ургут" автомобиль йўлининг 2 км қисмида 1 та;
— Самарқанд шаҳридаги Гагарин ва М.Улуғбек кўчалари кесишмасида 1 та.
Тошкент вилоятида 8 та:
— 4Р15 "А373 автойўли (42км)-Қизилтоғ ш.- Паркент ш.-Янгибозор қ." автомобиль йўлининг 55–57 км оралиғида "Паркент деҳқон бозори" олдида 1 та;
— 4Р187а "Қизилтоғ ш.-Паркент ш. (59км)-Кумушкон дам олиш маскани-Паркент тумани марказига шохобча" автомобиль йўлининг ПК34 қисмида 1 та;
— А373 "М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 176—177 км қисмида 1 та;
— 4Р6 "Тошкент ш.-Чирчиқ ш.-Чимён қ." автомобиль йўлининг 32—33 км қисмида 2 та;
— 4Р12 "Бектемир ш.-Чирчиқ ш.-Ғазалкент ш.-Чорбоғ қўрғони" автомобиль йўлининг 66—67 км қисмида 1 та;
— 4Р12 "Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ" автомобиль йўлининг 31—34 км қисмида (32,5 км) 1 та;
— 4Р12 "Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ" автомобиль йўлининг 31—34 км қисмида (31,0 км) 1 та.
Хоразм вилояти, 4Р163 "Боғот қ.-Янгиариқ қ.-Хива ш.-Қўшкўпир қ.-Шовот ш.-Гурлан ш." автомобиль йўлининг 40 км қисми билан 4Р265 "Урганч-Хива" автойўли-Хива компрессор станцияси" автомобиль йўлининг 3 км қисмини боғловчи ер ости автомобиль йўлини қуришда 1 та.
Тошкент шаҳри, М39б "Тошкент ҳалқа йўли" автомобиль йўли"нинг 43,0 км, 44,0 км, 45,0 км, ва 45,5 км қисмларда жами 4 та ерости ўтиш йўллари қурилмоқда.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА