Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан кадастр соҳасига оид қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ерларнинг ҳисобини юритиш, мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, тизимда фаолият олиб бораётган ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ер муносабатлари бузилганлиги учун тегишли тартибда 518 та ҳолат бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ана шундай ҳолатни содир этувчиларга 557 миллион 10 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган. Айни кунга қадар қўлланилган жарималарнинг 262 миллион 497 минг сўми ундирилиб, қолган 186 миллион 786 минг сўм қисмини ундириш чоралари кўрилмоқда. 

Бошқарма ва унинг тизимлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 1 миллиард 400 миллион сўмлик иш бажарилган. Рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулкларнинг 2 минг 996 таси жисмоний шахсларга, 119 тасини эса ҳуқуқий шахсларга тегишли эканлиги маълум бўлди. Йўналишлар бўйича ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, шу йилнинг ўтган даврида ўтказилган хатлов жараёнида 42 та ҳолатда 1 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқаролар ўртасида белгиланган тартиблар асосида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Натижада ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга оид 33 та ҳолат бартараф этилди. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўйилмайди