Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Қайд этилишича, вилоятда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари учраб турибди.  

– Жойларда ҳар қанча тарғибот тадбирлари олиб бормайлик, бу борада фуқаролар томонидан қонун талабларини четлаб ўтиш ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Собир Шаймарданов. – Ўтган йил давомида 938 ҳолатда 318,27 гектар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди. – Натижада 596 ёки 63,5 фоиз ноқонуний ҳолат бартараф этилиб, ер майдонлари асл ҳолига қайтарилди. 411 ҳолатда суд органларига даво аризалари киритилди. 87 ёки 21,1 фоиз ҳолатда аниқланган ер билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли прокуратура органларига тақдим этилди. Ўтган йил давомида 2 минг 423 нафар ҳуқуқбузарга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.  

Таъкидланганидек, ер билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган жисмоний ва юридик шахслар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади. Шунингдек, ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилиши белгиланган.  

Анжуманда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ҳам маълумот берилди.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйганлар жавобгарликка тортилади