Мамлакатимизда “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури доирасида интервью ва тақдимотлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги БАА Ҳукумати билан ҳамкорликда “Government Quality Award” – Ўзбекистон Республикаси давлат органлари самарадорлиги мукофоти” дастурини амалга оширмоқда.

Мазкур, дастур мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмати самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган лойиҳа бўлиб, унинг доирасида жорий йилда энг яхши кўрсаткичларни қайд қилган давлат ташкилотлари ва давлат хизматчилари бир неча номинация бўйича мукофотланиши назарда тутилган. Унга кўра, “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” (Uzbekistan Government Quality Award 2024) дастурининг 2-циклида 8 та номинация бўйича вазирликлар ва вазирликлар ходимларини баҳолаш белгиланган.

Айни дамда БАА мутахассислари ва маҳаллий экспертлардан иборат Ишчи гуруҳ жойларга чиқиб, иштирокчиларни интервью ва тақдимотлар асосида баҳоламоқда. Дастурда 17 та вазирлик, 120 нафарга яқин давлат хизматчилари иштирок этмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг яхши кўрсаткичларни қайд қилган давлат ташкилотлари мукофотланади