ФОТОРЕПОРТАЖ
Хотин-қизлар ўртасида “Энг яхши инновацион лойиҳа” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоиз, 11 февраль – Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни муносабати билан жорий йилнинг 6 февраль куни хотин-қизлар ўртасида “Энг яхши инновацион лойиҳа” кўрик-танловининг биринчи босқичига старт берилган эди.
[gallery-11497]
Ушбу танловга вилоят миқёсида 200 га яқин хотин-қиздан ариза ва ҳужжатлар келиб тушди.
Тегишли соҳа мутахассисларидан иборат вилоят ишчи гуруҳи аъзолари томонидан қизиқарли баҳс ва тортишувлар асосида 20 та номинация бўйича иштирокчиларнинг лойиҳалари ўрганиб чиқилиб, 20 нафар ғолиб аниқланди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида мамлакатимизда хотин-қизларнинг илм-фан соҳасида изланиш олиб бориши учун яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритилди. Ўзининг инновацион лойиҳалари, кашфиётлари, тадқиқотлари билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизлар эътироф этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА