Танлов

Ташқи ишлар вазирлигида 29 июнь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари ўртасида ўтказилган “Энг яхши илмий мақола” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов бакалавр ва магистратура босқичи талабалари ҳамда стажёр илмий тадқиқотчилар ўртасида ўтказилди. Ундан кўзланган мақсад талабаларни миллий ва умумбашарий қадриятлар ҳақида мулоҳаза юритишга, халқаро алоқалар, иқтисодий, ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида мантиқий фикрлашга жалб қилишдан иборат.

[gallery-2953]

– Биз кадрлар захирасини Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчилари сафидан оламиз. Талабаларга илмий изланишларига кўмаклашиш, мустақил ҳаётга ёрдам бериш мақсадида ҳар бир ёшга вазирликнинг тажрибали ходимлари бириктирилган. 

Бундан ташқари, ҳар йили талабалар орасида турли кўрик-танловлар ўтказамиз. Жумладан, ўтган йили “Энг яхши диплом иши” танловини ўтказдик. Ғолиблар Ўзбекистон Республикасининг Австрия, Франция ва Россия Федерациясидаги элчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланган. Бу йил эса анъанавий танловни бироз кенгайтиришга қарор қилдик. 

Шу мақсадда талабалар ўртасида “Энг яхши илмий мақола” танловини ташкил этдик. Ушбу илмий изланишлар ёшларга халқаро муносабатларда қиёсий, илмий ва таҳлилий мулоҳаза юритишни ўргатади, – деди Ташқи ишлар вазирлиги Кадрлар ва таълим бошқармаси бўлим бошлиғи Шайдогул Зокирова.

Тадбирда танловга келиб тушган 59 та илмий иш Ташқи ишлар вазирлигининг тажрибали дипломатларидан иборат кенгаш томонидан кўриб чиқилди. Ғолиблар вазир ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

– Танловда “Германия ҳукуматининг коронавирус даврида тутган йўли” номли илмий мақолам билан қатнашиб ғолиб бўлдим. Илмий ишимни ёзиш мобайнида Германия ҳақида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлдим. Вазирлик томонидан амалга ошириладиган ҳар бир лойиҳа биз каби бўлажак дипломатлар учун жуда муҳим. 

Ушбу жараёнда иштирок этар эканмиз, билимларимизни синовдан ўтказамиз, амалиётда қўллаймиз ва тажриба алмашамиз, – деди ЖИДУ Халқаро иқтисодиёт ва менежмент факультети 3-босқич талабаси Гулмира Ҳамдамова.

Юлдуз ЎРМОНОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг яхши илмий мақола” муаллифлари аниқланди