23 сентябрь куни “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

— “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси;

— 2024–2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари.

Шунингдек, энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танланиб, рўйхати шакллантирилади ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури 1 ноябргача тасдиқланади. 

2024 йил 1 декабргача тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳолининг барча қатламларига яшаш ва дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2024–2025 йилларда туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш, шу жумладан, уларда камида биттадан маҳаллада “яшил маҳалла” лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурлар тасдиқланади. 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “Бизнесга биринчи қадам” дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилиши таъминланади.

Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

— 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;

— 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

— 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.

Шунингдек, АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

— камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;

— тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қарорга мувофиқ, Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.

2025 йил учун уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган субсидиялар сонини 1,2 бараварга ошириш назарда тутилади.

2024–2025 йилларда тажриба тариқасида оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жойлардаги ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади. 

2025 йил 1 апрелдан:

— Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида эксперимент тариқасида аутсорсинг асосида Камбағал оилалар реестрига киритилган боқувчисини йўқотган тўлиқ бўлмаган оилалар, меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар, икки ва ундан ортиқ ногирон аъзолари мавжуд оилалардаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади;

— ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда оила шаклидаги кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этилади;

— ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг кундузги парвариш хизматларини ҳамда юридик шахсларга ногиронлиги бўлган болалар, шу жумладан, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўрсатишга рухсат берилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади