Жорий йилнинг 17 - 24 март кунлари AҚШнинг Миссисипи штати, «Camp Shelby» ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи – 2022” мусобақасида ғолибликка эришган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари – кичик сержантлар Aбдурасул Туйғунов ва Aбдумалик Aбдураҳмонов юртимизга қайтиб келди.

26 март куни ғолиблар пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Таъкидлаш лозимки, халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчиларимиз AҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашди.

Мусобақа давомида ҳарбий хизматчиларимиз якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари (6 та машқни ўз ичига олган фитнес тест), жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 километр масофага ориентирлаш, 15 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш (ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 тадан кам бўлмаган сўз), артиллерия оловини бошқариш, AҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, шунингдек, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, кутилмаган (сюрприз) машқлар каби шартларни муваффақиятли бажарди. 

Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари юқори интеллектуал салоҳияти, жисмонан чиниққанлиги ҳамда ғалабага бўлган ишончи билан иштирокчилар орасида яққол ажралиб турди ҳамда энг юқори натижаларни кўрсатган ҳолда ғолиб бўлди.

Мазкур мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 2019 ва 2021 йилларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб бўлишган эди.

Кутиб олиш маросимида Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ва Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ҳамда “Энг илғор жангчи – 2022” мусобақаси ғолиблари Aбдурасул Туйғунов ва Aбдумалик Aбдураҳмоновнинг яқинлари иштирок этди.

Ҳарбийларимизнинг ютуғи мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, дея эътироф этилди. Қалбида ватанпарварлик, юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси бўлган ҳарбий хизматчилар мусобақа давомида 10 та йўналиш бўйича 20 дан ортиқ шартларни ўзида жамлаган синовлардан муваффақиятли ўтиб, учинчи маротаба рекорд натижалар ҳам қайд этгани алоҳида эътироф этилди.

Сўзга чиққанлар билдирилган ишончни оқлаб, юрт шаъни, миллий армиямиз куч-қудрати ва салоҳиятини океан ортида шараф билан ҳимоя қилган ҳамда ғолибликка эришган ҳар иккала қаҳрамон, унинг яқинлари ҳамда сафдошлари ҳақида илиқ фикрлар билдиришди.

Ҳарбий оркестрнинг тантанали мусиқий тақдимотлари маросим иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.

Подполковник Ёшин ҲАКИМОВ, 
Мудофаа вазирлиги 
Ахборот ва оммавий коммуникациялар
департаменти ходими.
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг илғор жангчи – 2022”: АҚШда рекорд натижалар билан ғолиб бўлган ҳарбий хизматчиларимиз тантанали кутиб олинди