Бу борада Давлат статистика қўмитаси бир қатор маълумотларни ошкор қилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 97,2 триллион сўмга етди.

Хўп, ана шу маҳсулотларни етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилмоқда? Бу борада Давлат статистика қўмитаси бир қатор маълумотларни ошкор қилди.

Ҳисоб –китобларга кўра, Қашқадарёда энг кўп - 619,2 минг тонна донли экин йиғиб олинган, Хоразмда энг кўп – 5607 тонна балиқ овланган. Самарқандда энг кўп - 285,4 минг тонна картошка ва 615,7 минг тонна сут тайёрлангани боис бу борада олдинги ўринда.

Айрим ҳудудлар бир қанча кўрсаткичлар билан ижобий ютуқларга эришганини кўриш мумкин. Мисол учун, Сурхондарёда энг кўп 54,9 минг тонна полиз экинлари ва 12,6 тонна узум етиштирилган бўлса, Тошкент вилояти энг кўп гўшт ва тухум етиштиришга эришган. Шунингдек, вилоятда 50 минг 253 бош от бўлиб, бу борада ҳам пешқадамлик қилмоқда.

Андижонда энг кўп 544,3 минг тонна сабзавот, 233,4 минг тонна мева ва резаворлар етиштирилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг, энг, энг... Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?