Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетиклар хизматида замонавий электромобиллар

ФОТОРЕПОРТАЖ

Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор ва сифатли таъминлаш, хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга 30 та, “Энергосавдо” Фарғона бўлимига эса 4 та замонавий электромобиль топширилди.

Мазкур транспорт воситалари энергетика тизимида хизмат кўрсатиш тезкорлигини ошириш, мутахассисларнинг электр таъминоти объектларига қисқа вақт ичида етиб боришини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилади. Бу эса ҳудудларда электр таъминоти билан боғлиқ масалаларга тезкор ва самарали муносабат билдириш имкониятини кенгайтиради.

Айниқса, электр тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш, профилактик кўрик ва техник хизмат ишларини ўз вақтида амалга оширишда ушбу электромобиллар муҳим аҳамият касб этади.

[gallery-28121]

Транспорт воситаларининг яна бир муҳим жиҳати – улар бригада аъзолари билан бир қаторда зарур электр жиҳозлари ва ускуналарни ҳам манзилга бир вақтнинг ўзида етказиш имконини бериши ҳисобланади. Бу эса авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш ва иш жараёнини самарали ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар миқдорини камайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшади.

Бугунги кунда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан соҳага замонавий техника ва инновацион технологиялар жорий этиш, иш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда ходимлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Бу каби ташаббуслар эса ҳудудларда электр таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА