Бош прокурор ўринбосари Шохруҳ Аминов Тошкент шаҳрида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганишни давом эттирмоқда.
Хусусан, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Тошкент марказий газ қувурлари бошқармасида аҳолини табиий газ билан ўз вақтида таъминланаётгани ҳамда газ тармоқларини таъмирлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти бошқарув раиси М.Хўжаев ва “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Тошкент марказий газ қувурлари бошқармаси бошлиғи Ш.Муҳаммедовларнинг қиш мавсумида газ босимини бир меъёрда етказиб бериш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари эшитилиб, керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ишчи гуруҳлар томонидан “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида ноябрь ойининг ўтган 14 кунида 967 муаммо ўрганилиб, барчаси жойида бартараф этилди.
Бу борадаги ўрганишлар ва амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.
Н.Абдураимова, ЎзА