Энергетика вазирлигининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди
“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ–1140-сон қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи экани белгиланди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, Энергетика вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ваколатли давлат органи билан биргаликда атом электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ҳисобга олган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг балансини ишлаб чиқади, шунингдек атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига доир давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади.
Шербек Исломов, ЎзА