Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ISO 9001 халқаро стандартининг сифат сертификатига эга бўлди.
АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, «Cert International» халқаро сертификатлаш органи вакили жаноб Риад Ибрагимов жамият бошқаруви раиси Дадажон Исақуловга сертификатни топширди.
ISO 9001 халқаро стандарти бўйича акциядорлик жамиятининг сифат кўрсаткичларига кўра, у мамлакатимиз магистрал электр тармоқларини эксплуатация қилиш ва уларни ривожлантиришни бошқариш, магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб бериш ҳамда давлатлараро транзитни амалга оширади.
Маълумот ўрнида, ушбу ISO 9001 сифат менежменти жамият фаолиятининг халқаро майдондаги ишончли ҳамкор эканлигини англатувчи муҳим ҳужжатдир.
ЎзА