Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг расмий баёнот беришича, жорий йил 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган “Учсой” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Мўйноқ” кон майдонида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилган.

Ушбу қудуқ мазкур кунда бурғилаш бошланган биринчи объект ҳисобланади. Газ босими кутилган даражадан юқори бўлгани боис, барча хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда қудуқни ликвидация қилиш ва босимни пасайтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳодиса юз берган заҳотиёқ “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси раҳбарлигидаги масъуллар, жумладан, мазкур ташкилот таркибидаги “Очиқ нефть ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмининг Марказий ҳарбийлаштирилган назорат отряди”, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда маҳаллий ҳокимият мутасаддилари воқеа жойига етиб бориб, назоратни таъминлаган.

Эътиборлиси, газ чиққан қудуқ аҳоли яшаш жойларидан анча узоқда жойлашган бўлиб, ундан ажралган газ таркибида инсон соғлиғига зарар етказувчи моддалар мавжуд эмас. Газ тоза метан ҳисобланади.  

Шуни таъкидлаш лозимки, Устюрт минтақасидаги конлардан олинаётган табиий газ таркибида олтингугурт моддаси учрамайди.

Айни вақтда ҳолатни бартараф этиш жараёнида фаол иштирок этаётган мутахассислар соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига зарар етказмаслик мақсадида газ махсус назорат остида ёқиб қўйилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Шу сабабли, аҳолидан ортиқча ваҳимага тушмасликлари сўралади.

Вазият юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади, дейилади вазирлик ахборотида.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирлиги: Мўйноқдаги қудуқдан газ чиқиш ҳолати аҳоли учун хавф туғдирмайди