Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга “Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, шу жумладан қуёш панелларини ўрнатиш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги парламент сўровини юбориш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, экологик барқарорликни таъминлаш ва иқлим ўзгаришининг олдини олиш борасида сезиларли ютуқларга эришилди.

Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. 

Мазкур ҳужжат ижроси бўйича ўтган даврда республикада 133 минг 786 та объектга ўрнатилган умумий қуввати 1 минг 748 МВт қувватли қуёш панеллари тўғрисидаги маълумотлар “Яшил энергия” ахборот тизимида тасдиқланди. Ижтимоий соҳа ва давлат идораларининг 20 минг 416 та объектига 385 МВт, тадбиркорлик субъектларининг 30 минг 713 та объектига 948 МВт, кўп қаватли 2 минг 155 та уйларга 27,5 МВт, аҳолининг 80 минг 502 та хонадонларига 388 МВт қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.

Шу билан бирга, ўрганишлар ушбу соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган қатор масалалар борлигини кўрсатмоқда. Хусусан, 2 минг 139 та объектга 29 МВт қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўз муддатида ўрнатилмаган, 281 та объектга ўрнатилган 6,1 МВт қувватга эга панеллар эса ишчи ҳолатда эмас.

Бугунги кунда республикамизда 7 та корхонада йиллик қуввати 770 МВт ҳажмга эга бўлган қуёш панеллари, 5 та корхона томонидан эса йиллик ҳажми 200 мингдан зиёд қуёш сув иситиш коллекторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлсада, шамол генераторлари ишлаб чиқарилмаяпти.

Шунингдек, республикамизда қуёш панелларидан фойдаланиш ҳажми кескин ортиб бораётганига қарамай, ҳозирга қадар фаолият муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келган қуёш панелларини қайта ишлаш ва утилизация қилиш механизми йўлга қўйилмаган. 

Мажлисда шундан келиб чиқиб, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, республикамизда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, фаолият муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келган қуёш панелларининг атроф-муҳитга зарарининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида энергетика вазирига парламент сўрови юборилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирига парламент сўрови юборилди