Энергетика ва газ тармоқларидаги катта йўқотишлар танқид қилинди
Президент раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Келгуси ўн йилда энергетика инфратузилмаси учун 8 миллиард доллар талаб этилади.
Шу билан бирга, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш орқали даромадни ошириш бўйича етарли иш олиб борилмаяпти. Олти ойда электр энергияси йўқотиши 17,2 фоизни ёки 4,8 миллиард киловатт-соатни ташкил қилган.
Газ тармоғидаги йўқотишлар 7,6 фоизга, яъни 797 миллион куб метрга етгани айтилди. Ҳудудий газ тармоқлари корхоналарида меҳнат унумдорлиги қўшни давлатларга нисбатан 1,5-2 баробар пастлиги қайд этилди.
«Franklin Templeton» таҳлилларига кўра, «Ҳудудий электр тармоқлари» бозор қийматини 2 баробарга ошириш мумкин.
Шунингдек, «Uzbekistan Airways» бозор қийматини 40 фоизга, «Ўзбектелеком»никини 50 фоизга ошириш имконияти бор.
ЎзА