🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Энергетика соҳасида стратегик ҳамкорлик истиқболи

Энергетика соҳасида стратегик ҳамкорлик истиқболи
Жамият
Танлаш
17:37 / 26.10.2023

Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Саудия Арабистони Подшоҳлиги ахборот агентлиги – “SPA” хабар беришича, Техник ва касб-ҳунар таълими корпорациясига қарашли муассасалардан бири, мамлакат ғарбидаги Рабиғ шаҳрида жойлашган Энергетика ва сув академияси “ACWA Power” билан стратегик шериклик доирасида Сирдарё вилоятидаги Ширин энергетика коллежи билан ҳамкорликни йўлга қўйганини эълон қилди.

Бу икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги навбатдаги қадам сифатида энергетика соҳасида билим ва тажриба алмашишга хизмат қилади.

Академия бош директори Ториқ бин Муҳаммад Аш-Шамроний айтишича, ҳамкорлик ходимлар салоҳиятини ошириш, кадр тайёрлаш имкониятини кенгайтириш, малака ошириш режаси асосида амалга оширилади, талабалар ва тадқиқотчилар, тадқиқот, ишланмалар алмашинуви, ўқув курслари ташкил этиш каби йўналишларни қамраб олади.

Ўз навбатида, қайта тикланадиган ва тоза энергия бўйича мамлакатимизнинг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Ширин энергетика коллежи маъмурияти ҳам ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдорлигини тасдиқлади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА
 

Муаллиф: muharramapirmatova