Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва “Air Products” компаниясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича президенти Иво Болс ўртасида учрашув ўтказилди.

Мулоқот аввалида нефть-газ тармоғидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати таҳлил қилинди, истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди. Жумладан, табиий газни чуқур қайта ишлаш соҳасидаги режалар, “Uzbekistan GTL” заводининг ишлаб чиқариш салоҳиятини тўлиқ ишга тушириш имкониятлари ва замонавий технологик ечимларни жорий этиш масалаларига урғу берилди.

Шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни рақамлаштириш ва модернизациялаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича қўшма ташаббуслар кўриб чиқилди. Ҳар икки томон глобал экологик муаммоларга барқарор ечим топишда ўзаро ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди. 

Жамият ахборот хизматига кўра, учрашув чоғида “Air Products” компаниясининг Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини ривожлантиришдаги иштироки ҳамда экологик барқарорлик ва декарбонизацияга қаратилган лойиҳалардаги фаол иштироки юқори баҳоланди.

 Музокаралар якунида томонлар стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, инновацион ечимлар асосида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда энергетика соҳасида барқарор ўсишни таъминлаш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини маълум қилди.

 Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика соҳасида барқарор ўсишни таъминлашда ўзаро ҳамкорлик муҳим