Жорий йилнинг 27 май куни “Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитлари фақатгина олий ва профессионал таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларига ажратилади.  

Ҳужжатга кўра, таълим кредити миқдорига ҳам ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан, кейинги ўқув йилидан таълим кредити, ОТМларнинг биринчи босқич талабалари ва ПТТ ўқувчилари учун — тўлов-контракт суммаси миқдорида, иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун — фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда — умумий сумманинг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.  

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно.  

Бунда таълим кредити ОТМ талабалари учун — талабалар тўғрисидаги маълумотлар «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда берилади. 

ПТТ ўқувчилари учун эса — ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.  

2024/2025 ўқув йили бошлангунгача таълим кредити олиш учун аризаларни «Таълим кредити» ахборот тизими (talim-krediti.mf.uz) ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади. 

Ўз дастурий таъминотига эга бўлган олий ва профессионал таълим ташкилотлари таълим кредитини олиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли ахборот тизимларига ўз ахборот тизимини интеграция қилиши ёки улардан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.  

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эндиликда таълим кредити фақат кундузги таълимдаги талабаларга ажратилади