Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган янги тизим асосида Тошкент шаҳрининг барча туманларида бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг март ва апрель ойларида ярмаркалар ҳар бир туманда ўтказилади. Май ойидан бошлаб эса ҳар ойда камида бир марта бўлиб ўтади.

Хусусан, дастлабки ярмаркалар Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолиси учун ўтказилиши белгиланди. Ярмаркада Тошкентдаги нуфузли фирма ва корхоналар масъуллари бўш иш ўринлари билан иштирок этишади. Меҳнат муҳожирлигидан қайтганлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун махсус таклифлар берилади.  

Яна бир қулайлиги шундаки, ярмарканинг ўзидаёқ ишга кириш талабида бўлган иштирокчилар иш берувчилар билан тўғридан-тўғри учрашиб, дастлабки суҳбатлардан ўтишлари мумкин бўлади.

Навбатдаги ярмарка Сергели туманидаги Марказий истироҳат боғида 13 март куни соат 10:00да ўтказилиши белгиланган.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эндиликда ҳар ой бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилади