Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш, архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш ҳамда кўчмас мулк бузилишга тушган-тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш каби йўналишлар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди. 

Шунга мувофиқ, бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ЯИДХП) мурожаат қилинади. 

Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин. Ҳужжат 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон манзилига юборилиб, унга бу ҳақда хабар берилади.  

ЎзА 
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди Ўзбекистонда уй-жойнинг “снос”га тушганини аниқлашнинг имкони бор