Энди кредит рекламаларида молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш бўлиши шарт
Телевизор, ижтимоий тармоқлар ва кўчалардаги катта-катта мониторлар орқали кредит ҳамда микроқарз рекламалари ҳаддан ташқари кўп. Улар аксарият одамларга жуда осон ва тез бериладиган пулдай туюлади. Оқибати чуқур ўйланмай, даромад ва ҳақиқий эҳтиёж ҳисобга олинмасдан олинган маблағни кейинчалик қайтариш жуда қийин кечади. Ҳаётда бундай мураккаб вазиятларга тушиб қолганлар мисоли ҳам талайгина.
Ана шундай муаммоларнинг олдини олиш мақсадида 2026 йил 10 ноябрдаги ЎРҚ–1187-сон қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Қонун билан “Реклама тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, кредит, шу жумладан микроқарз рекламасида бундай хизматлар бўйича қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни юзага келтириши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш мавжуд бўлиши керак.
Бундай огоҳлантириш рекламанинг асосий майдони ва вақтининг камида 10 фоизини ташкил этиши лозим.
ЎзА