Бош прокуратура ва "Ўзбеккосмос" агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум экологик хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, назорат тадбирлари, терговга қадар текширув ва суриштирув жараёнларига аэрокосмик технологияларни жорий этиш, Давлат космик мониторинги тизими орқали шаффоф ва юқори аниқликдаги маълумотлардан фойдаланиш бўйича ҳамкорликка қаратилган.

Агентлик матбуот хизматининг маълум қилишича, эндиликда томонлар тизимли равишда ахборот алмашинувини йўлга қўйиб, экологик хавфлар ва муаммолар даражасини аниқлаш, ҳуқуқбузарликларни фош этиш ҳамда уларнинг олдини олишда бир қатор йўналишларда биргаликда ишлашлари белгиланди. Жумладан:

– яшил ҳудудларнинг қисқариши ва дарахтларнинг кесилиши ҳолатлари мониторинг қилиш;

– ўрмон фонди ерларида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш;

– ноқонуний қазиш ишлари, шу жумладан дарё ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материаллари қазиб олинишини мониторинг қилиш;

– дарё ўзанларини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилаётган участкаларда лойиҳадан четга чиқиш, ноқонуний қазиб олиш ҳолатларини мониторинг қилиш;

– норуда фойдали қазилма конларида ҳақиқатда қазиб олинган ҳажмни аниқлаш мақсадида аэрокосмик маркшейдерлик ишларини амалга ошириш;

– мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатлари, ноқонуний чиқинди полигонларини мониторинг қилиш;

– бошоқли дон экинларидан бўшаган (ўримдан сўнг) ер майдонларида сомонпоялари ва уларнинг қолдиқларини ёқиш (далалар ёқилиши) ҳолатларини мониторинг қилиш.

Мазкур манфаатли ҳамкорлик натижасида экологик маданият, табиатга жавобгарлик ҳисси ва ресурсларга тежамкор муносабатни янада кучайтириш ҳамда назорат самарадорлигини оширишга эришиш мумкин бўлади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди Бош прокуратура экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланади