
Қашқадарёда космик, аэрофото суратлар ва ортофопланлардан фойдаланган ҳолда Республикамиз маъмурий ҳудудидаги ер фондини 8 та тоифасига тегишли 2 миллион 278 минг гектар ер майдони хатловдан ўтказилди.
Айни пайтда эса ушбу ерларни миллий геоахборот (геопортал) тизимига киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев журналист ва блогерлар билан бўлган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.
Айтиш жоизки, коррупцияни олдини олиш мақсадида соҳада қуйидаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда барча хизматлар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўлга қўйилди. Фуқароларнинг кадастр идораларига келиши кескин камайди.
Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш муддатлари ва нархлари бўйича регламентлар ишлаб чиқилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкаларини ажратиш онлайн аукцион орқали амалга оширилиши белгиланди.
310 та 11,42 гектар бўш турган ер майдонлари очиқ электрон харита (E-kadastr.uz сайт) га жойлаштирилган. Сабабсиз қайта кадастр қилиш ва техник кадастр қилиш бекор қилинди. 31 минг 212 та юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк ва фойдаланишда бўлган ер у участкаларига кадастр паспортлари тайёрлаб берилди. 18 минг 78 та кўчмас мулк ва ер участкалари тўғрисидаги ҳуқуқлар ҳамда кўчмас мулкка оид тузилган битимлар давлат рўйхатидан ўтказилди.
Шунингдек Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 – 13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қашқадарё вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ялпи хатловдан ўтказиш топшириғи берилган бўлиб, айни кунларда хатлов ишлари олиб борилмоқда.
Кадастр агетлиги, Давлат кадастрлар палатаси, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ, «Геоинновасия» маркази, ҳамда кадастр агентлигининг Самарқанд, Навоий, Сирдарё вилояти бошқармаларидаги учувчисиз учиш қурилмалари (дрон) бошқарувчилари ва вилоят Кадастр агентлигининг жами 750 га яқин ходимлардан ташкил топган ишчи гуруҳ вилояти ҳудудидаги барча ерлар хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Космик сурат, аэрофото суратлар ва ортофопланлардан фойдаланган ҳолда Республикамиз маъмурий ҳудудидаги ер фондини 8 та тоифасига тегишли 2 миллион 278 минг гектар ер майдони хатловдан ўтказилди. Айни пайтда эса хатловдан ўтказилган ерларни миллий геоахборот (геопортал) тизимига киритиш ишлари олиб борилмоқда.
[gallery-341]
Ў.БАРОТОВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА