Бразилиянинг “Embraer” конгломерати иштирокида “Авиация келажаги: Ўзбекистон. Embraer куни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, минтақавий ўрта сиғимли (150 ўрингача) йўловчи ташувчи ҳаво кемаси ишлаб чиқариш бўйича етакчи саналган ушбу корхона жаҳон бозорида айни турдаги учоқ савдосининг 29 фоизини қоплайди. Таққослаш учун бошқа йирик рақобатчилар улушига эътибор қаратамиз: Бомбардиер-23, Аирбус-17, АТР-14, Боинг-11 фоиз.

Конгломерат томонидан ишлаб чиқарилган, 70 дан зиёд мамлакатга экспорт қилинган 2 000 дан ортиқ ҳаво кемасидан айни пайт 130 дан ортиқ авиакомпания фойдаланмоқда.

Давра суҳбати чоғида “Embraer” ҳаво кемалари тақдимоти ўтказилиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболи муҳокама қилинди. “Embraer” конгломерати вице-президенти Жоао Педро Таборда Марказий Осиё минтақасида авиация ва туризм соҳаси шиддат билан ривожланаётгани, авиация бозорида янги хусусий авиакомпаниялар пайдо бўлаётганини қайд этди. Қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган ҳаво кемаларини мамлакатимизда фаолият олиб бораётган авиакомпанияларга қулай шарт асосида етказиб беришга тайёрлик билдирилди.

Шу билан бирга тадбир давомида мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар сонини ошириш ва туристларга қулайлик яратиш мақсадида халқаро авиақатнов йўналишларини диверсификация қилиш, ўрта масофага халқаро ва ички қатновни жорий этишда “Embraer” томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳаво кемалари афзаллиги юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир якунида “Embraer” дунё бўйлаб амалга ошираётган махсус тарғибот дастури доирасида “E195-E2” ҳаво кемасини жорий йил июнь ойида мамлакатимизга олиб келиш ҳамда авиакомпания ва туризм соҳаси вакиллари учун “Asia connect” анжуманини ташкил этишга келишиб олинди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Embraer” ҳаво кемаси мамлакатимизга кириб келади