Жорий йилнинг 8-20 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур чемпионатни юқори даражада ташкил этиш борасида Халқаро бокс ассоциацияси ҳамда Туркия бокс федерацияси томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Чемпионатнинг элчиси сифатида 2016 йилги Рио-де-Жанейро олимпиадаси ғолибаси ҳамда Жаҳон чемпионати олтин медаль соҳибаси Франциялик Эстел Моссли танланган.

Дунёнинг энг кучли жамоалари қатори мамлакатимиз боксчи қизлари ҳам мазкур дунё биринчилигида муносиб иштирок этиш учун тайёргарлик кўришди. Белгиланган ўқув-машғулотларда қатнашишди.

Машғулотлар жараёни, терма жамоа таркиби ҳамда чемпионатда истеъдодли боксчиларимизга айнан кимлар асосий рақобатчи бўлиши хусусида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расулов билан суҳбатлашдик.

- Элшод, аввало Туркияда ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашиши белгиланган жамоа таркиби хусусида маълумот берсангиз.

- Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибни шакллантириш осон бўлмади. Боиси, ушбу чемпионат бир йил муқаддам ўтказилиши керак эди. Ўша пайтдаги таркиб қисман янгиланди. Бунинг учун саралашни бир йил мобайнида ўтказилган Ўзбекистон ва қитъа чемпионатлари, режадаги ўқув-машғулотлар тизимида олиб бордик. Чемпионат олди машғулотларга кенгайтирилган таркибни жалб қилдик. Ниҳоят яқинда Янгиободда сўнгги тайёргарлик машғулотлари якунларига кўра, терма жамоа мураббийлар кенгаши қарори билан асосий таркибни эълон қилдик. Унга биноан чемпионат дастурида белгиланган 12 та вазннинг 10 тасида қизларимиз медаллар учун кураш олиб боришади. 48 килода Маржона Савриева, 50 кг.да Азиза Ёқубова, 52 кг.да Турсуной Раҳимова, 54 кг.да Нозима Бултурова, 57 кг.да Ситора Турдибекова, 60 кг.да Моҳинабону Абдуллаева, 66 кг.да Навбаҳор Ҳамидова, 70 кг.да Хадичабону Абдуллаева, 75 кг.да Мавлуда Мавлонова, ва +81да Моҳира Абдуллаева Истанбул рингларида медаллар учун жанг қилишади.

- Жаҳон чемпионатида иккита вазнда боксчиларимизнинг бормаётганлигига нима сабаб бўлди?

- 63 ва 81 килограммда спортчиларимизнинг қатнашмаётганлигига сабаб - ўтказилган машғулотлар жараёнида боксчиларимиз жароҳат олганликлари.

- Жаҳон чемпионатига борадиган терма жамоани шакллантириш учун ўқув-машғулотлар режаси қандай бажарилди?

-Тайёргарлик 3 босқичда ташкил қилинди, дастлабкиси Қозоғистонда, қолган 2 таси юртимизда. Ҳар бир вазндаги номзод боксчиларни чуқурлаштирилган тарзда кўрикдан ўтказдик. Биласиз, бокс оғир спорт тури. Айрим вазнларда кучли спортчини танлаш осон бўлмади. Баъзи оғирликда сараланганлар жароҳат олди. Шу сабабли, айрим вазнларда боксчи қизларни алмаштиришга тўғри келди. Қолаверса, Жаҳон чемпионатининг бир йилга қолдирилгани биз учун қайсидир маънода ижобий ҳолатга хизмат қилди. Вазиятдан фойдаланиб, янда маҳоратимизни оширишга шароит бўлди. Тўғрисини айтишим керак, бу мен учун бош мураббий вазифасидаги биринчи Жаҳон чепионатим. Шунгами, ҳаяжоним, масъулиятим икки карра юқори.

- Жаҳон чемпионатида кучсиз спортчи бўлмайди. Айтинг-чи, вакилларимизга асосан қайси давлат спортчилари рақобатчи бўлади?

- Истанбулдаги мусобақалар нуфузи жиҳатдан олимпия ўйинларидан қолишмайди. Ҳақиқатан, бунда кучсиз спортчи бўлмайди. Жангларда ўнлаб олимпия ўйинларининг совриндорлари, Жаҳон чемпионлари иштирок этишини назарда тутсак, ҳар бир баҳс финалга тенг тарзда ўтиши шубҳасиз. Шогирдларимга кимлар асосий рақобатчи бўлиши борасида айтишим мумкинки, барча-барчаси жиддий рақиб. Бирон-бир жангга оддий учрашув, спарринг, дея қаралмайди. Қуръа натижалари асосида боксчиларимизга техник-тактик ҳаракатлар мундарижасини тузиб чиқамиз.

- Эътиборимизни аёллар терма жамоасидаги мураббийлар таркиби ўзгариши тортди. Қайси мураббийлар Жаҳон чемпионати мобайнида сизга ёрдамчилик қилишади?

- Истанбул баҳсларида боксчи қизларимизни рингга бошлаб чиқишда Зиявуддин Тойғанбоев, Тўлқин Турғунов, Ислом Тожибоев, Шариф Нарзиқулов ва Соҳиба Ёқубова иш олиб боришади. Айнан шу мураббийлар бир йил мобайнида таркибни шакллантиришда иштирок этишди.

- Терма жамоа таркиби анча янгиланганлиги борасида фикрингиз?..

- Жаҳон бокси сингари Ўзбекистон бокси ҳам ҳамиша янгиланишда. Янги-янги истеъдодлар рингга кўтарилмоқда. Масалан, 2019 йили Россиянинг Улан-Уде шаҳрида ўтган Жаҳон чемпионатида 9 нафар вакилимиз қатнашган бўлса, уларнинг биронтаси кутилган натижани қайд эта олмади. Бугунгача ўзбек хотин-қизлари орасида ўтган йили ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлган Нигина Ўктамова энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг таркиби Истанбулда ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан деярли янгиланди. Боксчи қизларимиздан жамоа сардори Турсуной Раҳимова, Навбаҳор Ҳамидова ва Мавлуда Мавлоновадан бошқа деярли барчаси халқаро бокс мусобақаларида қатнашишни бир, бир ярим йил оралиғида бошлаган спортчилар. Улардан умидимиз катта. Улар қитъа чемпионатида ўзларини намойиш қилишди. Ўйлайманки, Туркияда ушбу анъанани давом эттиришади. Асосийси, давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Энди эътиборга муносиб бўлиш спортчилар ва биз мураббийлар зиммасидаги вазифа, деб биламан.

- Нигина Ўктамовани эсладингиз. Айтинг-чи, ушбу чемпионатда қатнашадиган таркибдан Нигина Ўктамова, Феруза Казакова, Фарзона Фозилова, Сабина Бобоқулова сингари иқтидорли ёшларимиз нима сабабдан жой олмади?

- Яхши саволни бердингиз. Боя таъкидлаганимдек, ушбу Жаҳон чемпионати эпидемиологик вазият сабабли бир йил кечиктириб ўтказилмоқда. Аммо унинг низоми ўзгаришсиз қолди. Яъни, чемпионат низомига кўра, унда 1981 йил декабрдан 2002 йил декабрь ойигача бўлган муддатда туғилган спортчи-қизлар қатнашиши қатъий белгиланган. Шу сабабли 2003 йилда таваллуд топган келажаги порлоқ боксчи қизларимиз Истанбул жангларида қатнаша олмайди, лекин улар терма жамоа мураббийлар кенгаши назоратида. Келгусида албатта тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, халқаро мусобақаларга жалб этилади. Муҳими, ёшларимиз техник-тактик ва руҳий мувозанатини йўқотиб қўймаса бўлгани.

- Ушбу таркиб жорий йил Хитойда ўтадиган Осиё ўйинлари ҳамда 2024 йили Парижда бўладиган ёзги Олимпия ўйинларида ҳам қатнашадими?

- Режамиз шундай, лекин буни ишлаб чиққан дастуримиз ва бу борада амалга ошираётган меҳнатларимиз кўрсатади. Истанбул мусобақалари шу йўлдаги илк қадамимиз сифатида синовдан ўтказилади.

- Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркиб қачон Туркияга йўл олади?

- Насиб этса, 6 май куни жўнаб кетамиз.

- Нуфузли мусобақада спортчиларимизга омад ёр бўлсин.

- Раҳмат.

Тўлқин Рўзиев суҳбатлашди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элшод Расулов: «Зиммамиздаги вазифа - эътиборга муносиб бўлиш»