Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Хусусан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Элликқалъа тумани ҳокимлиги ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Элликқалъа туманида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида “Саҳро садоси“ II Халқаро ёшлар фестивалини ўтказди.

Мазкур фестиваль мамлакатимиз шу жумладан, Қорақалпоғистоннинг туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Фестивалда Хорватия, Ҳиндистон, Хитой ва қўшни мамлакатлардан туризм бўйича мутахассислар, илмий тадқиқотчилар ҳамда 1000 га яқин талаба ёшлар иштирок этди.

Фестиваль доирасида хорижлик ва маҳаллий туризм мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон туризмини ривожлантиришга қаратилган тренинглар ташкил этилди.

Тупроққалъа тарихий мажмуасида талаба-ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли ёшларимиз!” мавзусида расм чизиш кўрик-танлови, Ақчакўл соҳилида “Балиқдан 99 хил таом” миллий таомлар танлови ўтказилди. Шунингдек, спорт мусобақалари, миллий спорт ўйинлари тадбирлари Ақчакўлдаги Амфитеатрда фестиваль концерт дастурларига уланиб кетди.  Фестивалнинг иккинчи кунида Аёзқалъада кураш, шахмат, шашка, арқон тортиш каби спорт ўйинлари кенг қамровда бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган фестивалда фаол иштирок этган ёшлар турли номинациялар бўйича тақдирланди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумлари ва келишувларга эришди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элликқалъада “Саҳро садоси“ II Халқаро ёшлар фестивали ўтказилди