Электротехника саноатида 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди
Кейинги ўн йилда электротехника саноатида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Соҳага 2 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди. Маиший техника, қуёш панеллари, электрон ҳисоблагичлар, юқори кучланишли трансформаторлар каби 100 дан ортиқ турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Натижада жорий йилда соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 50 триллион сўмга етди. Мазкур кўрсаткич 2016 йилда 1,7 триллион сўм бўлган. Инвестициялар 600 миллион долларга, экспорт эса 1 миллиард 600 миллион долларга етказилди. Ўтган даврда экспорт ҳажми 14 баробар ўсди.
Давлатимиз раҳбари бу мавжуд имкониятларга нисбатан кам эканини, соҳани янада жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
ЎзА