“Навоийуран” давлат корхонасида электрон ҳужжат айланиши тизими ва унинг қулайлигига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Корхона раҳбарияти, бошқарма, бўлим ва хизмат бошлиқлари, ижро интизомига масъул бўлган ишчи-ходимлар иштирок этган семинарда “Unicon-soft” МЧЖ мутахассислари томонидан тизим интерфейси ва ундан фойдаланиш афзалликлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Президентимизнинг 2022 йил 14 июлдаги “2022-2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмини ошириш ҳамда уни трансформaция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида “Навоийуран” давлат корхонасининг ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш белгилаб берилган. 

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида корхонанинг 2023-2025 йиллар учун мўлжалланган рақамлаштириш дастури қабул қилинди. 

Лойиҳа офиси Рақамли трансформацияни жорий этиш бўлими томонидан республикамиздаги бир нечта йирик дастурчи компанияларнинг маҳсулотлари билан танишилди ва уларнинг корхона бизнес жараёнларига мослашувчанлиги ўрганилди. Очиқ танлов савдолари орқали ғолиб бўлган компания билан электрон ҳужжат айланиш тизимини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома имзоланди. Бугунги кунда мазкур тизим корхонанинг мавжуд норматив талабларига мос равишда инновaцион технологиялар қўлланган ҳолда тўлиқ ишлаб чиқилди. 

– Ушбу тизимнинг жорий этилиши натижасида бир қатор афзалликларга эришилади, – дейди “Навоийуран” ДК Лойиҳа офиси Рақамли трансформaцияни жорий этиш бўлими бошлиғи Жавоҳир Ҳафизов. – Аввало корхонадаги барча ички ҳужжатлар, кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўлиқ рақамлаштирилади ва қоғоз кўринишидаги ҳужжатлардан босқичма-босқич воз кечилади, раҳбарият томонидан барча ҳужжатлар уларга берилган электрон рақамли калит (QR code) орқали имзоланади. Тизимнинг мобиль версияси орқали раҳбарият ва ходимлар масофавий тарзда ҳужжатларни келишиши ва имзолаши мумкин бўлади. Дастур орқали вазирлик ва давлат идораларига тўғридан-тўғри ҳужжатларни юбориш ва улардан ҳужжатларни қабул қилиш имконияти яратилди. Шунингдек, корхонада амалдаги номенклатураларнинг электрон базаси яратилди ва бу маълумотлар узоқ йиллар электрон базада сақланишига замин яратади. 

Ижро интизомини назорат қилиш имкониятининг автоматлаштирилиши, инсон омилини йўқотиб, турли тушунмовчиликларнинг олдини олади.

Бунда ҳар бир ходимнинг топшириқларни ўз вақтида бажарилишини оператив назорати ўрнатилади. Энг асосийси, ҳужжатларни тайёрлаш, келишиш ва уларни имзолашга киритиш жараёнида кетадиган вақтни қисқартириш орқали “Time management”га эришилади. 

Бундан ташқари, тизим қоғоз кўринишидаги ҳужжатлар айланишини ҳамда ҳужжатларни яратиш ва қидириш вақтини қисқартириш, электрон ҳужжатлар билан ишлаш интизомини ошириш, ҳужжатларнинг йўқолишини 100 фоизга камайтириш каби бир қатор афзалликларга эга. 

Бугунги кунда мазкур дастурни такомиллаштириш жараёнлари давом эттирилиб, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан дастурнинг ахборот хавфсизлиги бўйича сертификатини олиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Мазкур сертификат асосида келгусида ХДФУ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) грифли ҳужжатларни дастур орқали шакллантириш ва ижросини назоратга олиш ҳам режалаштирилган. 

Тизим веб кўринишда яратилган бўлиб, бу ҳозирги кунда энг замонавий технологик ечим ҳисобланади. Ушбу ахборот тизимининг яна бир қулайлиги барча ҳужжатлар тизимнинг ўзида яратилади, қулай интерфейс орқали онлайн таҳрирланган ҳамда электрон рақамли имзо билан имзоланган ҳужжатлар юридик кучга эга бўлади.

– Мазкур тизимни ишлаб чиқишда биз ҳозирда республикамизда жорий этилаётган edo.ijro.uz тизимини асос қилиб олдик. Тизимимизни “Навоийуран” давлат корхонасининг ихтисослашуви, талабидан келиб чиқиб такомиллаштирдик, – дейди “Unicon-soft” МЧЖ директорининг биринчи ўринбосари Умид Усмонов. – Мазкур тизимда жуда кўп имкониятлар, қулайликлар яратилган. Булардан энг асосийси масофадан туриб бошқариш. Одатда, раҳбарлар жуда кўп хизмат сафарларида, бўлинмалар ҳудудларида бўлишади. Бундай вазиятда ўзининг смартфони орқали тизимнинг мобиль версиясидан фойдаланган ҳолда кириб, ҳужжатларни имзолаши, резолюция лойиҳаларини тасдиқлаб беришлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, раҳбарга киритиладиган ҳужжатлар бўйича хабарномалар келиб туради.

Албатта, бундай қулайликлар ҳужжатнинг тезкорлик билан ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди. Ҳужжатлар корхонага тегишли бўлган серверларда сақланади ва уларнинг ташқи ресурсларга қарамлиги йўқ. Тизимга фақат фойдаланувчилар кира олиши мумкин. Фойдаланувчи билан сервер ўртасидаги маълумотлар шифрланади ва ҳимояланган бўлади. 

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электрон ҳужжат айланиши тизими: қулай ва хавфсиз