Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Тошкент шаҳридаги янги инфратузилма иншоотлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди.

Сўнгги йилларда пойтахтимиз ҳам аҳоли, ҳам ҳудуд жиҳатидан ўсмоқда. Муҳандислик тармоқлари қуввати шунга мутаносиб тарзда ошириб борилмоқда.

Хусусан, Шайхонтоҳур туманида, «Пахтакор» стадиони яқинида янги подстанция қурилди. Лойиҳа доирасида «Тракторсоз» подстанциясидан 19 километрдан зиёд кабел тортилиб, 2 та трансформатор ўрнатилди. У келгуси ойда ишга туширилади. Бунинг натижасида пойтахтимиз марказида кафолатланган 130 мегаватт қўшимча электр энергияси ҳосил бўлади. Шаҳардаги бошқа подстанцияларга юклама камайиб, авариявий ҳолатлар эҳтимоли 60 фоизга қисқаради.

Давлатимиз раҳбари шу ерда Тошкент шаҳри электр таъминоти тизимидаги қурилиш ва модернизация ишларига оид тақдимот билан танишди. Яна бешта подстанция қурилаётгани ва тўрттаси янгиланаётгани, уларда жами 850 мегаватт қўшимча қувват яратилиши қайд этилди.

Мамлакатимиздаги ўзгаришлар бош шаҳримизда, айниқса, яққол намоён. Бугунги кунда Тошкент – улкан бунёдкорлик, замонавий бизнес, илм-фан ва маданият марказига айланди. «Tashkent city»даги муҳташам бинолар шаҳар кўркига кўрк қўшди. Бу ердаги Халқаро конгресс марказида кўплаб форум ва анжуманлар бўлиб ўтган. Келгусида яна қатор нуфузли саммитлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, шинамлик даражаси юқори меҳмонхоналар, концерт ва опера театри барпо этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари улардаги қурилиш жараёни билан танишди. Ушбу мажмуа юртимизда санъат ривожини янги даражага кўтариш, маданий тадбирларни юқори савияда ўтказишга хизмат қилиши қайд этилди.

Шунингдек, Президент “Tashkent city” марказида қурилиши якуний босқичда бўлган бир қатор бошқа иншоотларни ҳам кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент иссиқлик маркази” корхонасининг Шайхонтоҳур туманидаги 3-сонли иссиқлик марказини бориб кўрди.

Мазкур мажмуа 1972 йилда қурилган. Бу ердаги 5 та қозонхона умумий қиймати 400 Гкал қувватга эга. Жами 491 та кўп қаватли уй, 150 дан ортиқ ижтимоий соҳа муассасаларга иссиқлик етказиб беради.

Ўтган қишда ҳаво кескин совиб кетиши оқибатида табиий газ босими пасайиб, истеъмолчиларга иссиқлик етказиш қийин бўлган эди. Шунинг учун жорий йилда иссиқлик марказида муқобил ёқилғидан фойдаланиш имкони яратилди. Хусусан, мазут хўжалиги қурилиб, қозонларнинг иккитаси аралаш шаклда – газ ва мазутда ишлашга мослаштирилди. Барча қозонхоналар таъмирланди. Шунингдек, газ босимини таъминлаш мақсадида иншоотга 4,6 километр алоҳида қувур тортилди.

Бу саъй-ҳаракатлар натижасида куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш имкони яратилди. Хусусан, тармоқ 30 даража совуқ ҳароратгача барқарор ишлайди. Бундай пайтларда захираланган мазутдан ишлатилади. Қувурлар изоляцияси мустаҳкамлангани учун иссиқлик йўқотилиши камайтирилган. Натижада аҳолига 65 даражадан кам бўлмаган иссиқлик етказиб берилади.

Худди шу тартибда 5-сонли иссиқлик маркази ҳам модернизация қилинган.

– Очиғи, узоқ йиллар давомида бу тизимга эътибор бўлмаган. Иссиқлик корхоналари эски ресурсда, эскича услубда ишлаб келган. Лекин олинган иссиқлик сарфланган харажатга нисбатан ўзини оқламади. Бундан одамлар ҳам рози бўлмади, корхоналар ҳам манфаат топмади. Ўтган йилги синовдан ва имкониятларимиздан келиб чиқиб, иссиқлик таъминотини модернизация қилаяпмиз. Энди иссиқликни сақлаш ва тежаш чораларини кўриш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ишга туширилган когенерация иншоотини кўздан кечирди.

Маълумки, ўтган қишдаги аномал совуқда иссиқлик таъминотида узилишлар рўй берди. Чилонзор туманининг Оқтепа ва Боғзор маҳаллалари вазият мураккаб бўлган ҳудудлардан эди. Бу ерда 50 та кўп қаватли уй, 7 та ижтимоий муассаса ва ўнлаб тадбиркорлик шохобчалари бор.

Ушбу ҳолатнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун бу ерда бир вақтнинг ўзида иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарадиган когенерацион қурилмалар ишга туширилди. Улар соатига 4,6 МВт электр энергияси ҳамда 29 гигакалориядан ортиқ иссиқлик ишлаб чиқариш қувватига эга. 

Туркиянинг «Iltekno» компанияси билан биргаликда амалга оширилган лойиҳага Германиядан газ-поршенлар ҳамда “Bosch” қозонлари келтириб ўрнатилди. Шунингдек, қозонхонадан истеъмолчиларгача бўлган барча иссиқлик таъминоти инфратузилмаси реконструкция қилинди. Иссиқлик магистрали алмаштирилди, ҳар бир турар жой биноси ва ижтимоий объектларда алоҳида иссиқлик тақсимлаш пунктлари ўрнатилди. Жами 13 минг метр узунликдаги иссиқлик тармоқларини янги, изоляцияли қувурларга алмаштириш ҳисобига тўлиқ ёпиқ тизимга ўтказилди ва йўқотишлардан ҳимоя қилинди.

Лойиҳанинг яна бир самарали жиҳати – иссиқлик тақсимлаш пунктлари махсус датчиклар билан жиҳозланган. Ҳаво совиб ёки исиб кетишига қараб, уй ичидаги ҳарорат мўътадил сақлаб турилади.

Мажмуа ишга туширилиши натижасида йилига 5,3 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинади. Атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддалар 67 фоиз камаяди, оқова сув ташланмалари эса умуман бўлмайди.

Боғзор ва Оқтепа маҳаллаларидаги трансформаторлар алмаштирилди, электр узатиш тармоқлари янгидан тортилди. Бунга қўшимча, кўп қаватли уйлар тепасига қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Шу ерда Тошкент шаҳри ва тегишли соҳалар мутасаддилари куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ахборот берди. Давлатимиз раҳбари энергетика, коммунал, қурилиш ва сервис компаниялари каби барча воситаларни сафарбар қилиб, таъмирлаш ишларини якунига етказиш, энергия ва иссиқлик таъминотини барқарор қилиш, бу борада халқ назоратини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумини бошлаб берди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Оқтепа ва Боғзор маҳаллаларига ташрифи чоғида жамоатчилик билан бирга кўчат экди.

Президентимиз ташаббуси билан дарахт экиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш катта ҳаракатга айланмоқда. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат ўтқазилиши мўлжалланган. Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат бепул етказиб берилади. Шунингдек, 15 октябрдан барча туман ва маҳаллаларда кўчат ярмаркаси ташкил қилинади.

Маҳалла аҳолиси билан суҳбатда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни ҳақида сўз борди.

– Бугун келишимиздан мақсад – ўтган йилги сабоқдан натижа нима бўлганини кўриш, – деди давлатимиз раҳбари. – Бунинг учун керакли қарорлар қабул қилдик, катта маблағлар ажратдик. Хориждан технологиялар, мутахассислар олиб келдик. Соҳа ходимлари қўшимча ўқитилди, уларнинг ойликлари оширилди. Ҳозир раҳбарларга ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўп қаватли уй, мактаб, шифохоналарга кириб, иссиқликни кафолатлаш бўйича яна топшириқлар бердим. Энг муҳими, бу борада халқ назоратини йўлга қўямиз. Шу билан бирга, энергия тежамкорлик маданиятини ошириш керак. Сизга ўхшаган кўпни кўрган инсонлар, зиёлилар бунда намуна, давлатга кўмакчи бўлиши зарур.

Жамоатчилик вакиллари куз-қишга тайёргарликни, юртимиздаги ўзгаришларни эътироф этиб, ўз уйлари ва барча муассасаларда иссиқликни асрашда жонкуяр бўлишларини таъкидлашди.

Зиёдулла Жонибеков, Икром Аввалбоев,

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр ва иссиқлик таъминоти тизимидаги модернизация ҳамда қурилиш ишлари билан танишилди