Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига ўтиш жараёни қандай бораётгани ва соҳадаги бошқа ютуқлар ҳақида...

Норбиби момонинг ҳовлисидан баланд-баланд овоз эшитила бошлади. Бундан таажжубланган Очил оқсоқол нима гап дея йўқлаб чиқди.

Момо “электросет”дан келган бир масъул ва унинг асбоб-ускуна елкалаган ҳамроҳига ялинарди.

– Болаларим, "свет"ни бугун узмай туринглар, – момо икковлонга тушунтиришга тиришади. – Ҳар ой тўлаб келамиз, ҳеч канда қилмаганмиз. Янаги келишларингизга "киптанса"ларни топиб қўяман. Қаричиликда, қаерга қўйганим эсимга келмаяпти.

Вазият тушунарли. Момо ишлатилган электр энергияси учун тўлаган чекларини топа олмаяпти. Тўлов чеки йўқ, демак бу хонадон қарздор. Қарздор эса электр энергиясидан узилади. Ҳисоб китоб жойига қўйилганидан сўнг мутахассислар ўзлари келиб, маълум ҳақ эвазига узилган симларни қайта улашади. Момога ишонгани, йўқ жойдан шунча ташвиш бўлмаслиги учун меҳмонларга қўшнилар ҳам тушунтиришди...

Бу воқеага ўхшаш ҳолатларга кўпчилигимиз неча бор гувоҳ бўлганмиз.

Бугун олис қишлоқларга ҳам эски электр ҳисоблагичлар тўлиқ “ақлли”сига алмаштирилмоқда. Янги ҳисоблагичларнинг афзаллиги, бундай янгиликка қандай эришилаётгани ҳақида қисқача тўхталишга ҳаракат қиламиз.

Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Мазкур ҳужжатда электрон ҳисоблагичли абонентлар қамровини 2021 йил якунигача 100 фоизга етказиш вазифаси қўйилган эди. Электр энергиясини ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига жами 7 миллион 418 мингдан зиёд истеъмолчини улаш режалаштирилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бугунги кунда республика электр энергияси истеъмолчиларига АСКУЭ (электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими) тизимига мос келувчи ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига кўра, республика бўйича жами 6 миллион 578 мингдан ортиқ ҳисоблагич ўрнатиб бўлинди. Бу дегани қарийб 89 фоиз истеъмолчининг ҳисоблагичлари тизимга мос ҳисоблагичларга алмаштирилганини англатади.

Ҳозиргача ушбу ўрнатилган ҳисоблагичларнинг қарийб 4 миллион 127 мингтадан ортиғи биллинг тизимига уланган. Биллинг тизимига уланиш қандай маънони англатади? Бу тизимига уланган истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар автоматик равишда амалга оширилмоқда ва ҳисоблагичлар бўйича маълумот олиш, назорат қилиш имконияти мавжуд бўлади.

– Ушбу лойиҳа амалга оширилиш жараёнида Президентимиз томонидан аҳолига электр энергиясидан фойдаланишда қулайлик яратиш, бу борада ҳисоб китобни тўғри юритиш вазифаси қўйилган, – дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов. – Ушбу тизим амалиётга жорий этилганда, аввало истеъмолчи ва таъминотчи ўртасида шаффофлик таъминланади. Қарздор истеъмолчиларнинг автоматик тарзда тармоқдан узилиши, электр ҳақи тўлангандан кейин қайта уланиши, бу жараёнда инсон омили камайиши қатор қулайликлар туғдиради. Бунинг натижасида тармоққа ноқонуний уланишлар, коррупция ҳолатларнинг олди олинади. Президентимиз куни кеча, 23 апрелда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фаолияти билан танишиш жараёнида бу боради олиб борилаётган ишлар билан танишди. Президентимиз бу борада ишлар энди бошланганини, қилинадиган ишлар ҳали олдиндалигини таъкидлади. Эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар ҳақида сўзлади. Модернизация масаласига урғу бердилар. Шунингдек, соҳада янада яхши натижаларга эришиш учун малакали кадрлар тайёрлашга эътибор қаратишимиз лозимлигини таъкидлади.

Ўтган йилнинг 20 августида “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан Тошкентда Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фойдаланишга топширилган эди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Жанубий Кореянинг “KT Corporation” компанияси ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ҳамкорлигида амалга оширилган мазкур лойиҳа мамлакатимизда энергетика соҳасини янада ривожлантириш, хусусан, электр энергия таъминотида инновацион технология ва ечимлардан фойдаланиш имконини кенгайтиргани билан аҳамиятлидир.

– Электрон ҳисоблагичлар Жанубий Кореянинг “KT Corporation” компанияси ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар – “Электрон ҳисоблагич” қўшма корхонаси ва “Тошэлектроаппарат” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан етказиб берилмоқда, – дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази филиали директори Равшан Мирсолиҳов. –Тизимга уланган электр ҳисоблагичларда қирққа яқин маълумотларни кўриш имконияти мавжуд. Уларнинг яроқлилик муддати ҳам узоқ – ўртача 25 йилгача хизмат қилади. Шунингдек, марказимизга Корея, Хитой, Сингапур ва АҚШ каби дунёнинг етакчи давлатларида ишлаб чиқарилган сервер қурилмалари олиб келинди. Ўрнатилган дастурий таъминот 8 миллионта истеъмолчини улашга мўлжалланган бўлиб, келгусида истеъмолчилар сонини 20 миллионга етказиш имконияти мавжуд.

Марказда республика, вилоят, туман(шаҳар)лар кесимида электр энергияси истеъмолчиларининг маълумотлари сақланади. Шу билан бир қаторда дастурий таъминот орқали электр энергиясининг соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик балансларини шакллантириш, кўп тарифлик тизимида ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкони мавжуд.

Асосийси, дастур орқали қайси тармоқ ёки ҳудудларда меъёрдан ортиқ йўқотишлар бўлаётганини аниқлаш орқали электр энергиясини узатишда тижорат йўқотишларга имкон қадар тўсиқ қўйилади.

Шу билан бирга, вилоят электр тармоқлари ва туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналарида “Кичик дата марказ”лари ташкил этилди. Ушбу марказлар АСКУЭ тизимининг барқарор ишлашига хизмат қилади.

Бу каби лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ этилиши электр энергияси фойдаланувчиларди тўлов маданияти ошишига ҳам хизмат қилмоқда. Яқин-яқингача бу борада истеъмолчиларнинг катта-катта қарздорлиги кузатилар эди. Айни пайтда тизимга уланган электр ҳисоблагичлардан фойдаланаётган истеъмолчиларнинг катта қисми ҳақдорга айланди. Яъни истеъмолчи фойдаланиладиган электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга оширмоқда.

Икром Аввалбоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергиясидан фойдаланувчига ҳам, таъминотчига ҳам қулайлик яратаётган тизим