Кейинги икки аср мобайнида илм-фаннинг эришган барча ютуқлари, оламшумул ихтиролар электр энергияси билан чамбарчас боғлиқ. Бугун эса у иқтисодиёт таянчи, ишлаб чиқариш ва хўжалик юритишнинг биринчи рақамли эҳтиёжига айланиб улгурган.

Электр энергияси таъминоти масаласида яна бир муҳим жиҳат борки, бу унинг бир нуқтадан иккинчи нуқтага узатилганда, бир қисм энергия босиб ўтилган масофа учун сарф бўлади. Яъни, ўтказгичдаги қаршиликларни енгиш учун сарфланади. Электр энергияни узатишда йўқотишларга чек қўйиш иқтисодимиз ва бу манбани ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган табиий бойликлар сарфини камайтиришга эришишдек эзгу ишдир.

Маълумки, узатиш жараёнидаги техник исрофларни камайтириш борасида йиллар давомида олимлар томонидан изланишлар олиб борилмоқда. Бир қанча технологик ечимлар қўлланилиши натижасида узатишдаги йўқотишларни камайтиришга эришилган. Аммо олимлар хулосасича, узатилган электр энергияси учун техник йўқотишлар улуши нисбатан катта кўрсаткичдалигича қолмоқда. Бу масалада ечилиши лозим бўлган муаммолар ҳамон мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, ҳар бир давлатнинг ўз электр тизими ва унда замонавий технологияларнинг қўлланилиш даражасига қараб қабул қилинган (узатилган) электр энергиясига нисбатан йўқотишлар улуши турлича. Бу кўрсаткичлар Европа ва Осиёдаги ривожланган мамлакатларда 5-8 фоиз бўлса, Россия, Ўрта Осиё ва араб давлатларида 10-16 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизими бўйича «Ўзбекэнерго» АЖ ҳисоботига кўра, 2017 йилда жами технологик исрофлар 14,54 фоизни ташкил этиб, тасдиқланган меъёр 14,90 фоиздан иборат бўлган. 2018 йилда эса технологик йўқотишлар меъёри 15,33 фоиз деб белгиланган бўлса-да, амалда 15,13 фоизни ташкил этган. 2018 йилда «Ўзбекэнерго» АЖ таркибига кирувчи корхоналар кесимида олиб кўрилганда, масалан, электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар бўйича 0,68 фоиз, ҳудудий электр тармоқлари бўйича 12,82 фоиз ва «Ўзэлектртармоқ» УК бўйича 2,47 фоиздир.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига қарашли 500-220 кВ.ли магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини узатишдаги технологик йўқотишлар йиллар давомида қабул қилинган электр энергиясига нисбатан камайиб боришига эришилган.

Бунда 5 йиллик технологик йўқотишлар динамикасини таҳлил этганимизда фарқларни яққол сезиш мумкин. Дейлик, йиллар давомида технологик йўқотишлар камайиб боришининг сабаби шундаки, бу нимстанциялардаги маънан эскирган электр ускуналарнинг ўрнига замонавий, энергия самарадорлиги юқори бўлган ускуналар ўрнатилиши, электр станцияларда янги блокларнинг ишга туширилиши натижасида оптимал режим ҳосил қилиниб, тармоқлардаги йўқотишларнинг қисқариши, электр энергиясини тежаш бўйича техник-ташкилий тадбирларнинг бажарилиши ҳамда ўз вақтида ўлчов жиҳозларининг даврий текширишларни ўтказиш ва электр энергияси оқимларини таҳлил қилиб боришнинг узлуксиз ташкил этилишидадир.

Жамиятимиз томонидан технологик йўқотишларни янада камайтириш учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни назарда тутувчи «2020-2022 йилларда амалга ошириш техник-ташкилий тадбири» ишлаб чиқилган. Унда деярли барча нимстанцияларда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда сув иситиш қурилмалари ўрнатилади. Янги қурилаётган бинода ҳам энг замонавий энерготежамли ускуналар ва қуёш энергияси орқали ёритиш ҳамда иситиш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилган.

Ўқувчида технологик йўқотишларнинг яққол тасаввури пайдо бўлиши учун электр энергетика тизимидаги йўқотишларни таҳлил қилиб чиқишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Демак, электр энергиясини ишлаб чиқариш корхонасидан то истеъмолчига етиб боргунча содир бўлаётган йўқотишларини кўриб чиқсак. Электр энергиясини ишлаб чиқариш корхонасидаги буғ машиналарнинг ФИК (фойдали иш коэффициенти) ўртача 45-55 фоизни ташкил этади. Технологик йўқотиш буғ машиналарнинг турига боғлиқ бўлиб, 45-55 фоиз энергия йўқотилади.

Шунингдек, синхрон генераторларда ўртача йўқотиш 0,3-0,5 фоизни кўрсатади. 220-500 кВ магистрал электр тармоқларидаги йўқотишлар ўртача 2,5-2,8 фоиздан иборат бўлса, 0,4-110 кВ электр тармоқлардаги, яъни тақсимлаш ва сотиш жараёнидаги йўқотишлар ўртача 12,85-12,90 фоиздир.

Энергетика тизимидаги барча йўқотишларни, яъни ишлаб чиқишдан то истеъмолчи ҳисоблагичига кириб боргунча жами йўқотишлар сарфланган энергияга нисбатан ўртача 60,65-71,2 фоизни ташкил этиб, истеъмолчиларга ўртача 29-40 фоиз энергия етказиб берилаётганлиги маълум бўлади. Бу таҳлилга кўра, сарфланган ёқилғини аксарият қисми электр энергиясини ҳосил қилиш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш жараёнида йўқотилади.

2019 йил ҳисоботига кўра, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига қарашли 220-500 кВ тармоқларда узатиш жараёнидаги технологик йўқотишлар 2,43 фоиз бўлиб, 1 466,9 миллион кВт/соатдан иборат. Бу электр энергиясини (электр энергияси кўзга кўринмас ва ҳидсиз бўлган маҳсулотнинг алоҳида тури ҳисобланади) тўлиқ тасаввур қилиш мақсадида уни барча учун таниш бўлган кўмирга айлантирамиз. Унда махсус электр энергиясини кўмирга айлантириш коэффициентига кўра, жами 84 миллион 804 минг тонна кўмир бўлиб, бир вагонда 60 тонна кўмир жойлашишини ҳисобга олсак, ўртача 1 минг 413 вагон кўмир бир йилда исроф бўлар экан. Агарда Ўзбекистон Республикаси бўйича 2019 йилдаги барча технологик йўқотишларни ҳисоблаганимизда, 536 миллион 251 минг 300 тонна кўмир ёки 8 минг 937 вагон кўмир бўлиб, у 149 эшелон кўмирдан иборат бўлади.

Мана, нима учун Ўзбекистон ҳукумати қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни татбиқ этиш мақсадида турли имтиёзлар (солиқлардан озод этиш) жорий қилмоқда. Кимки уйида чироқ беҳуда ёниб турганини кўрганида, биз келтирган мисолларни тасаввур қилса, шу заҳоти чироқни тармоқдан узиб қўйишига ишончимиз комил.

Биз бугун мавзу доирасида электр энергияни узатишдаги йўқотишнинг фақат иқтисодий томонларини кўриб чиқдик, холос. Ҳали бу исрофлар оқибатида экологияга етаётган зарар ҳақида гапирилмади. Барча ривожланаётган давлатлар қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш йўлини танламоқда. Ўзбекистонда ҳам қатор меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши келгусида яшил энергетика истиқболларини белгилаб беради.

Салим ЭШОНҚУЛОВ,
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»
АЖ бўлими бошлиғи.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергияси: таққосдан таҳлилга, исрофдан тежашга ўтиш зарур