Элдор Шомуродов “Венеция” жамоасига ўтиш остонасида

“La Gazzetta dello Sport” нашри хабарига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов “Венеция” жамоасига ўтиш остонасида турибди.
Эусебио Ди Франcэсcо қўл остидаги жамоа “Эмполи” билан рақобатда устун келди ва 29 ёшли Элдор Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ушбу мавсум “Рома“ таркибида 15 ўйинда қатнашиб, 2 та голга муаллифлик қилган бўлса, 1 та голли узатма амалга ошира билди.
Т.Рўзиев, ЎзА