Хабарингиз бор, ўтган ҳафта якунида Европа қитъасининг турли давлатларида футбол бўйича миллий чемпионатлар старт олган эди. Ушбу чемпионатлар орасида кучли бешлик биринчилигидан ташқари Туркия Суперлигасига ҳам қизиқиш юқори.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, сўнгги йилларда мазкур Суперлига мусобақасида ўзбек легионерлари муваффақиятли иштирок этмоқда. Айниқса, бу йилги чемпионатда Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг иштироки мусобақага бўлган эътиборни янада кучайтирди.

Куни кеча Туркия Суперлигасининг биринчи туридан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир" – “Кайсериспор" клублари иштирокидаги беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Қувонарлиси, баҳсда Элдор Шомуродов 70 дақиқа ўйнади. Дарвоқе, ушбу жамоадаги яна бир футболчимиз Аббосбек Файзуллаев трансфер тўлови билан боғлиқ муаммолар сабаб қайдномага киритилмади.  

 Ушбу баҳсдан сўнг "Башакшеҳир" ва "Кайсериспор" жамоаларида 1 очкодан бор.

Европанинг кучли бешлик чемпионатларида қайд этилан натижалар билан таништириб ўтамиз.

Испания Ла Лигасининг 1-турида "Атлетико Мадрид” сафарда "Эспаньол" устидан  2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, "Атлетик Бильбао" 3:2 ҳисобида "Севилья" клубини таслим этди. “Барселона” сафарда “Мальорка” меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида ғалаб қозонди.

Ушбу мусобақанинг биринчи туридан ўрин олган сўнгги икки учрашув 19-20 август кунлари бўлиб ўтади. Бугун "Эльче" — "Реал Бетис" жамоалари тўқнаш келса, эртага "Реал Мадрид" — "Осасуна" клублари баҳсига гувоҳ бўламиз.

Англия Премьер-лигасининг 1-туридаёқ марказий ўйин бўлиб ўтди. Унда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Арсенал"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувдаги ягона голга Риккардо Калафьори 14-дақиқада муаллифлик қилди. Шунингдек, "Челси" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қабул қилди ва ўйинда ҳисоб очилмади.

Франция чемпионатида мусобақанинг амалдаги чемпиони “ПСЖ” сафарда "Нант" клуби меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида зафар қучиб, муҳим уч очкони қўлга киритди.  

Шу тариқа, Лига 1 мусобақасининг илк тури якунланди. Унга кўра,  "Монако", "ПСЖ", "Страсбург", "Лион", "Тулуза", "Осер", "Анже" ва "Ренн" клублари ғалаба қозонди. "Лилль" ва "Брест" ўртасидаги беллашув драматик ўтди ҳамда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этилди. Бу икки жамоа турнир жадвалида 1 очкодан бўлишиб олди. Биринчи турда муваффақиятсизликка учраган "Нант", "Ланс", "Лорьян", "Мец", "Ницца", "Марсель" ва "Гавр" клублари очкосиз қолди.

Италияда А серия мусобақаси жорий ҳафта якунида старт олади. Ушбу мамлакатда айни дамда Италия кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Дастлабки баҳсда “Милан” жамоаси “Бари” клубини 2:0 ҳисобида таслим этди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида илк ўйинини ўтказди