Италия А Сериясининг 3-туридан ўрин олган "Рома" ҳамда "Сассуоло" жамоалари ўртасидаги баҳс 2:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувнинг 37-дақиқасида Брайан Кристанте гол уриб, “Рома”ни олдинга олиб чиққан бўлса, 57-дақиқада Филип Журичич ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасида Моуриньо Заньиоло ўрнига ҳамюртимиз Элдор Шомуродов майдонга тушди. Элдорнинг захирадан таркибга қўшилиши “Рома”нинг ҳужумкор ўйинини кучайтирди. Э.Шомуродов 90-дақиқада жамоадоши Эл-Шааравига қулай тарзда тўп узатди ва уни италиялик футбол юлдузи голга айлантирди.
Шу тариқа,"Рома" ушбу ғалабадан сўнг очколар сонини 9 тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамга айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА