"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиати, дунёнинг топ-11 ўриндаги Лига Плюша (Ivy League) тизимига кирувчи Пенсилвания университетида (UPENN) Давлат бошқаруви йўналиши бўйича магистратурада таҳсил олаётган Даврон Абдурашидов БМТ Бош Ассамблеясида Халқаро давлат хизмати комиссиясида амалиёт ўтамоқда.

Халқаро давлат хизмати комиссиясида, БМТ ва унга кирувчи ташкилотларда фаолият юритадиган хизматчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, хизматчиларни қўллаб-қувватлаш, самарадорлигини оширишга қаратилган сиёсат юритилади.  

Даврон Абдурашидов ушбу комиссияда амалиёт ўтаётган биринчи Ўзбекистонлик ҳисобланади. Ҳозирда стипендиат БМТда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Халқаро давлат хизмати комиссияси ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш устида иш олиб бормоқда.  

Шу билан бирга, мазкур комиссия аъзолари томонидан ҳозирда Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларга катта қизиқиш билдирилмоқда, айниқса давлат хизматида ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, давлат хизматчилари умумий ўрта ёшининг ёшариши эътиборларини тортмоқда, дейди Даврон Абдурашидов.  

Шунингдек, "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолиятига ҳам қизиқиш билдирилиб, хусусан давлатимиз раҳбари томонидан бундай ташаббусни илгари суриши ва сиёсий даражада қўллаб-қувватланиши Ўзбекистонда ёшларга бўлган ижобий муносабат деб баҳоланмоқда. Айниқса, барча стипендиатларнинг ўқиш ва яшаш билан боғлиқ харажатларнинг қоплаб берилиши ҳавас қилса арзийдиган имконият деб тан олинмоқда.  

Чунки Америкада ота-оналар ва талабалар ўқишларини қоплаш учун банклардан кредит олишади ва Ўзбекистон Республикаси томонидан юритилаётган ушбу ташаббус таҳсинга сазовор эканлигини эътироф этилмоқда.  

Стипендиат Даврон Абдурашидов ҳозирда икки томонлама ҳамкорлик масаласида иш олиб бормоқда. Ушбу келишув Ўзбекистонда давлат хизматчиларини малакасини ошириш, қўшма тадбир ва конференциялар ташкил қилиш ва "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари учун БМТ ва унинг тизимларида амалиёт ўташини ташкил қилиш имконини яратади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/AlOk3e6gjyA?si=TzUnyW-hzPiOP_Ye" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов(видео),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендианти БМТда амалиёт ўтамоқда (+видео)