Тошкентда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори ўринбосари в.б. Жавоҳир Аҳмедов ҳамда Австралиянинг Сидней университети Халқаро алоқалар бўйича директори Тим Фиелд, Халқаро қабул бўйича менежери Ҳалил Эвике ва мутахассис Габриэл Радулар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Жавоҳир Аҳмедов томонидан Жамғарманинг фаолияти ва ҳозирги кунда Австралиянинг 4 та олий таълим муассасасида ўқиётган 11 нафар Жамғарма стипендиати ҳақида маълумот берилди. 

Шунингдек, ўтган 2023 йилги иккинчи стипендия танловида ғолиб бўлган стипендиатлар орасидан 2 нафарининг Сидней университетига ўқишга бориши, уларга қўшимча шароитлар ва имконият яратиб бериш масаласи муҳокама қилинди. Жамғарма томонидан 2024 йилги очиқ стипендия танловларида техник соҳа мутахассисликлари бўйича кадрлар, жумладан, малакали инженер ҳамда технологлар тайёрлашга устуворлик берилиши таъкидланиб, бу йўналишда Сидней университети илғор тажрибага эга эканига алоҳида тўхталди. Мазкур масалада Тим Фиелд яқиндан ёрдам беришини айтиб ўтди. 

Қайд этилишича, Сидней университетида ўқимоқчи бўлган докторантлар учун илмий раҳбар топишда ҳам кўмаклашилади. 

Учрашув якунида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Сидней университети ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Жамғарманинг ҳар бир стипендиати ўқиш харажатларидан 20 фоиз чегирма ажратиладиган бўлди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Сидней университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди 