Экспорт ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш имконияти борлиги қайд этилди
Йиғилишда Андижонда офис техникаси ва тайёр кабел тўпламлари, Тошкент шаҳрида серверлар, интерактив панеллар ва сенсорли датчиклар, Қашқадарёда телевизорлар учун электрон платалар каби юқори қўшилган қийматли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.
Давлатимиз раҳбари ички бозор талабини қоплаш билан бирга бундай маҳсулотлар ҳисобига экспорт ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш имконияти борлигини қайд этди.
Президентимиз учрашувда иштирок этаётган 10 дан ортиқ хорижлик инвестор ва 100 дан зиёд маҳаллий тадбиркорларни юқори қўшилган қийматли янги лойиҳалар билан фаол иштирок этишга чақирди.
ЎзА