Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрда “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорнинг тадбиркорлар учун қандай афзаллиги бор?

Ушбу саволга Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов қуйидагича жавоб берди:

- Божхона йиғимлари ставкалари ЖСТ ва бошқа хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда белгиланди, - дейди Ф.Олимжонов. - Бундан ташқари, ставкаларни белгилашда ЖСТ ва Жаҳон божхона ташкилотининг асосий талабларидан бири – божхона йиғимлари фақатгина божхона органлари томонидан амалга ошириладиган операциялар учун сарфланадиган харажатларни қоплаш асосида белгиланиши лозимлиги инобатга олинди.

Мазкур қарор билан божхона йиғимлари ставкалари тури 20 тадан 12 тага қисқартирилди. Барча божхона йиғими ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган ҳолда қатъий белгиланди. Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида товарларни “экспорт” божхона режимида расмийлаштириш учун йиғим миқдори ўртача 35 фоизга пасайтирилди.

Масалан, эски тартибда 1 миллион доллар миқдоридаги товарнинг экспорт божхона йиғими 10 миллион сўм, янги ставка бўйича эса 5,6 миллион сўмни ташкил қилади. Бу орқали экспортёр тадбиркорларга бир йилда 27 миллиард сўм енгиллик яратилади.

Бундан ташқари, қарор билан божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш мақсадида жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ қисмини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун белгиланган божхона йиғимлари ставкалари камайтирилмоқда. Мисол учун, эски тартиб бўйича жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган товарларнинг меъёрдан ошган қисмига 0,2 фоиз (аммо 25 доллардан кам бўлмаган) миқдорида божхона йиғими ундирилган. Хусусан, жисмоний шахслар томонидан темир йўл орқали шахсий эҳтиёжи учун 1 минг 200 АҚШ доллари миқдоридаги товар олиб кирилганда унинг божхона тўловларига тортиладиган 200 доллар қисми учун 25 доллар (12,5 фоиз) ундирилган бўлса, янги тартиб бўйича 5,5 доллар (БҲМнинг 25 фоизи) миқдорида йиғим ундирилади.

Божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида божхона йиғими жорий этилмоқда.

Мазкур қарорни амалиётда қўллаш божхона маъмурчилигини соддалаштириш ва шаффофлигини янада ошириш, чегара ўтказиш пунктларида тез ҳаракатланиш имконини яратиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, айниқса экспортёрлар учун қулай шароит яратишга хизмат қилади. Мазкур қарор 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

ЎзА мухбири Шаҳноза МАМАТУРОПОВА ёзиб олди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Экспорт” божхона расмийлаштириш йиғими 35 фоизга пасайтирилади