Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароит яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида мамлакатимизда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилиб, муаммоларига амалий ечим топилмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамкорлигида “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида тадбиркорлар ҳамда божхона расмийлаштируви мутахассислари учун давра суҳбати ташкил этди.

Божхона бошқармаси мутасаддилари, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича мутахассислар, туман, шаҳар ҳокимликларининг инвестициялар, саноат ва савдо бўйича ўринбосарлари иштирок этган тадбирда вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт фаолиятини самарали ташкил этиш ва унинг тартиб-қоидалари, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнлари, фитосанитар назорат талаблари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мавжуд имтиёз ва қулайликлар, шунингдек, “Экспорт 3 қадамда” тизимининг афзалликлари тўғрисида фикр алмашди. Ҳудудларда жорий йилги инвестиция лойиҳаларининг ўзлаштирилиши муҳокама этилди. 

Маълумотларга кўра, бу йил вилоятда 73 та лойиҳа доирасида 1,3 миллиард доллар миқдоридаги хориж инвестициясини жалб этиш режалаштирилган. Йилнинг ўтган даврида 296,4 миллион АҚШ доллари қиймадаги инвестиция ўзлаштирилди. 

“Экспорт 3 қадам” тизими орқали беш ойда хорижга қиймати 180 миллион долларлик 136 минг тонна маҳсулот экспорт қилинди. Унинг 170 миллион доллар қийматидаги 117 минг тоннаси мева-сабзавот маҳсулотларидир. 

Давра суҳбатида тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Экспорт 3 қадам” тизими орқали жанубда қанча маҳсулот экспорт қилинди?