Экопартия вакиллари Ислом цивилизацияси марказида тарихдан илҳомланди
Ислом цивилизацияси маркази Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган йирик илмий-маърифий мажмуа сифатида халқимизнинг бой илмий, маънавий ва маданий меросини асраб-авайлаш, чуқур ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этишга қаратилган муҳим маскан ҳисобланади.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ходимлари учун 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ислом цивилизацияси марказига маърифий саёҳат ташкил этилди.
Ушбу бетакрор мажмуа билан яқиндан танишиш жараёнида партия вакилларига Марказнинг имкониятлари, бу ерда сақланаётган кўп асрлик бой тарихимизга оид фактлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Марказдаги ҳар бир тарихий экспонат ўтмишимизнинг нақадар бой ва шарафли эканини ўзида намоён этган. Аждодларимизнинг юксак тафаккури, илмга чанқоқлиги, бунёдкорлиги ва эзгу ишлари партия вакиллари ва фаол ёшлар қалбида чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотди.
М.Комилова,
ЎзА