Ижтимоий тармоқларида блогер Қ.Сафаров томонидан «Экология порахўр, Упрадик ҳам, ҳокимият ҳам порахўр» сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаатдан кейин Ҳазорасп тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ходимлари томонидан ИИБга ариза билан мурожаат қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳолат юзасидан Жиноий ишлар бўйича Хоразм вилояти суд ҳукми ўқилди. 
Блогер Қ.Сафаров Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди, дея хабар беради Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология ходимини ҳақоратлаган блогерга 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди