ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент кимё-технология институти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Микробиология институти, Алкоголь вa тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда биотехнологиянинг замонавий муаммолари” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси, Қозоғистон Республикасининг Атирау университети вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти, “Фан вa тараққиёт” давлат унитар корхонаси ходимлари иштирок этди.

Анжуман давомида экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид маърузалар тингланди. Танланган мавзудан келиб чиқиб, бу борада олиб борилаётган илмий изланишлар ва тадқиқотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро анжуманга 500 га яқин илмий мақола келиб тушди. Тажрибали профессор-ўқитувчилар ва хорижий экспертлардан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан 412 та илмий иш ва ишланма танлаб олиниб, тўплам ҳолатига келтирилди.

[gallery-7651]

Даврон ЭРНАЗАРОВ (сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид илмий-амалий анжуман