
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида «Мамлакатда экологик хавфсизликни барқарорлаштириш тенденциялари» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Экологик партия, Бош прокуратура, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутасадди раҳбарлари ва ҳудудлардан мингга яқин соҳага оид мутахассислар иштирок этди.
– Конференцияда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олишга эътибор қаратилди, – дейди ҳарбий фанлар доктори Шавкат Абдуллаев. Бундан ташқари экологик хавфсизликни таъминлаш юзасидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида илмий асосланган таклифларни тайёрлаш муҳокама қилинди.
Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган тадбирда мамлакатимизда экомувозанатни мустаҳкамлаш борасидаги истиқболли ёндашувлар юзасидан таклифлар билдирилди.
Якунда вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Маънавият ва маърифат маркази ҳудудига дарахт кўчатлари экилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5iUXW0dKka0" title="Ekologik xavfsizlikni barqarorlashtirish tendensiyalari muhokama qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Н.Раҳмонова, ЎзА