Сўнгги янгиликлар
Noyabr 2026
| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
Экологик тоза, шифобахш терилар

Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, айниқса, чорвачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар истеъмол бозорини нафақат қимматбаҳо қоракўл тери, балки гўшт, гиламбоп жун, пўстинбоп қўй териси билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Қашқадарё вилоятида қоракўлчиликка ихтисослашган 17 хўжалик фаолият юритмоқда. Уларнинг тасарруфида 300 минг бош қоракўл қўйлари боқилмоқда. Ҳар йили 100 мингдан ортиқ қўзи олинади.
Дунё бозорида қоракўл териларига ҳамиша талаб юқори бўлган. Қоракўл терининг вазни ёки бошқа миқдор кўрсаткичи эмас, балки тури, ранги, шакли, тола қопламининг тиғизлиги, ипаксимонлиги, ялтироқлиги маҳсулот сифатини баҳолашда асосий мезон саналади. Шу боис қоракўл терига дастлабки ишлов бериш унинг сифатини яхшилашда муҳим омил ҳисобланади.
Косон туманидаги “Ботир” хусусий корхонаси жамоаси бир неча йилдан буён қоракўл терини қайта ишлашбилан шуғулланади.
– Қоракўл териларини асосан наслчилик хўжаликлари ва аҳолидан сотиб оламиз, – дейди корхона раҳбари Низомиддин Тошмуродов. – Бирламчи ишлов берилган териларни шу ернинг ўзида саноат усулида қайта ишлаймиз, ювамиз, ошлаймиз. Сўнгра ранги ва навига қараб саралаймиз, ундан кейин қадоқлаб, экспортга жўнатамиз. Корхонамизнинг ишлаб чиқариш қуввати йилдан-йилга ошиб, сифатли маҳсулот тайёрлаш имконияти кенгаймоқда. Қайта ишланган бундай сифатли ва майин қоракўл териларга хорижда ҳам харидорлар кўпаймоқда. Ўтган йили 37 минг долларлик қоракўл тери экспорт қилдик.
Қоракўл теридан мўйнадўзликда кенг фойдаланилади. Барча соҳалар қатори бу тармоқ ҳам доимий ривожланиб, инсонларнинг моддий ва эстетик эҳтиёжи, мода ўзгаришига мослашмоқда. Бунинг учун мўйна, хусусан, қоракўл тери асосида тикиладиган буюмларнинг мавжуд шаклларини такомиллаштириш, янги турларини яратишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Бу талаблар “Ботир” хусусий корхонаси фаолиятининг асосий иш мезонига айланган. Ҳозир корхона цехларида 40 га яқин фасондаги кийим-кечаклар тайёрланмоқда.
Маълумотларга кўра, қоракўл теридан тайёрланадиган маҳсулотлар нафақат экологик тоза, балки бир қатор шифобахш хусусиятларга ҳам эга. Бинобарин, корхона жамоаси изланиш, замон талабига мос маҳсулот ишлаб чиқариш, янгиликларни ўзлаштиришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Жамоа жорий йилда ўтказилган “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинациясида иккинчи ўринни эгаллади. Бундай юксак эътироф корхона фаолиятига, у ишлаб чиқараётган маҳсулотга бўлган катта ишончдир.

https://uza.uz/posts/62435
Улашиш