Ўзбекистонда саноат секторини кенгайтириш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва экологик барқарорликни таъминлаш ҳисобига иқтисодиётни модернизация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Эко-саноат парклари бу стратегиянинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

БМТнинг саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО)нинг Германия ҳукумати томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти орқали молиялаштирилаётган “Ўзбекистон эко-саноат парклари” лойиҳаси  2 та тажриба зонаси - “Механик” кичик саноат зонаси ва “Ургут” эркин иқтисодий зонасини ўз ичига олади. Ушбу ҳудудлар ресурслардан самарали фойдаланиш, чиқиндиларни бошқариш ва янада тоза ишлаб чиқаришга ўтиш бўйича инновацион ёндашувларни жорий қилишга қаратилган. Лойиҳа хусусий сектор, давлат органлари ва халқаро ҳамкорлар ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашган ҳолда барқарор саноатлаштириш андозасини яратишга йўналтирилган бўлиб, у бутун Ўзбекистонда кенг миқёсда жорий қилиниши мумкин. 

Яқинда ЮНИДО ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва лойиҳанинг 2 та тажриба зонаси маъмурияти вакилларидан иборат “Ўзбекистон эко-саноат парклари” лойиҳаси делегацияси Жанубий Африка Республикаси Миллий тоза ишлаб чиқариш маркази (NCPC-SA)нинг икки йилда бир марта ўтказиладиган 6-анжуманида иштирок этди. Унда айланма иқтисодиёт тамойиллари, декарбонизация ва барқарор саноат амалиётлари юзасидан фикр алмашилди. 

«ЮНИДОнинг Эко-саноат парклари глобал дастури спикерлари ва GIZ вакиллари Фарғона ва Самарқанддаги тажриба зоналарида қўлланиши мумкин бўлган амалий стратегиялари билан бўлишди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Оғир саноат бошқармаси бошлиғи Бекзод Арипов. – Ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва чиқиндиларни минималлаштиришга урғу бериш саноатни модернизация қилиш билан боғлиқ миллий мақсадларимизга мос келади». 

«Мени айниқса, саноат зоналари жорий ишлаб чиқаришни тўхтатмасдан, ўз фаолиятларига ишлаб чиқаришни жорий қилиши ҳайратлантирди. Бир компаниянинг чиқиндиси бошқа компания учун ресурс бўлиши бизга буни Фарғона вилоятидаги тажриба зонамизда жорий қилиш учун бир қанча ғояларни берди. Компаниялар ўртасидаги бундай муносабатлардан фойда олиш учун катта салоҳиятга эгамиз», -  дейди «Механик» кичик саноат зонаси директори Хабибидинов.

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекциясининг Инвестиция бўлими бошлиғи Язданов анжуманда тақдим этилган эко-саноат паркларининг халқаро-амалий тадқиқотлари натижаларини қўллаш масаласи билан қизиқди. 

«Анжуманда инсон капиталини ривожлантиришнинг роли ҳам батафсил кўриб чиқилди ва бу ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва янада тоза ишлаб чиқаришга ўтишни рағбатлантириш учун раҳбарият ва ходимлар  салоҳиятини доимий ошириб бориш зарурлигини англашга ундади», -  дейди у.

Делегация вакиллари эко-саноат паркларига ўтишда декарбонизациянинг муҳим роли, саноат чиқиндиларидан қайта фойдаланиш ва  ресурслардан фойдаланиш самарадорилигини максимал даражада ошириш каби циркуляр иқтисодиёт тамойилларини амалда қўллаш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этди. 

Анжуманда шунингдек, “яшил” молиялаштиришга ўтиш масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Делегациямиз вакилларининг қайд этишича, бундай молиявий имкониятлардан фойдаланиш Фарғона ва Самарқандда барқарор амалиётларни жорий қилишни жадаллаштириши мумкин. Анжуманда саноат парклари раҳбарияти, маҳаллий бошқарув органлари ва хусусий компанияларнинг мустаҳкам ҳамкорлиги самарасида эко-саноат паркларининг муваффақиятли фаолият юритишига эришилгани сингари мисоллар келтирилди.   

Мамлакатимиз делегация аъзоларининг эътиборини тортган яна бир жиҳат – эко-саноат паркларини муваффақиятли жорий қилиш учун ишчи кучи салоҳиятини ривожлантириш ва гендер тенглик масалалари бўлди. Фарғона ва Самарқанддаги зоналар қарорлар қабул қилиш жараёнига аёлларни жалб қилиш ва уларнинг ривожланишини қўллаб-қувватловчи таълим дастурларини  фаол таклиф этиш орқали инклюзив ва барқарор саноат ривожи учун намуна бўлиши мумкин. 

Мамлакатимиз делегациясининг NCPC-SA конференциясида иштирок этиши уларга юртимизда эко-саноат паркларини ривожлантириш бўйича  амалий билимлар ва янги ғояларни тақдим этди.

О. Харченко тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эко-саноат парклари ташкил қилиш бўйича янги қадамлар